01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 18:21
Мақолалар 👁 291

КАЛИШ ёки ФИДОЙИЛИК

КАЛИШ  ёки ФИДОЙИЛИК

Онамнинг биттагина опаси бўлган. Акаси ҳам ёлғиз, биттагина. Акаси Иккинчи жаҳон урушига кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда онам бизга такрор ва такрор гапирганлар. Авваллари хат-хабар келиб турган, кейинчалик эса дом-дараксиз, изсиз кетган тоғамиздан на қора хат, на бошқа хабар келмаса-да,

момом ўғлидан умидини узмаган ва албатта, келишини таъкидлайверарди.

Момом 94 ёшида оламдан ўтдилар. Бақога кетар палласида ҳам ўғлининг исмини жуда кўп такрорлаб, эшикка термулганларича жон бердилар...

Момомдан кейин онам дабдурустдан акасининг кириб келишини, кўз олдига келтириб, баъзида ёш болалардек қувониб кетар эди. Бу эса бизга худди туш ёки эртакдек туюлар, ўша изсиз кетган тоғамизни кўз олдимизга келтириб, ўзимизча тасаввур қилардик.

Онам билан холам иккиси оиланинг устуни бўлганлар. Онамни узатишгандан кейин холам ёлғиз онасини ташлаб, эрга тегишини ўзига эп кўрмаган.

Лола холамни сўровчилар кўп бўлсаям рад жавобини бериб, онаси хизматига бел боғлаган. Бироқ қариндошлар уни ўртага олишиб, бир содда, очиқкўнгил йигитни ичкуёв қилишган. Оилада энди эркак борлигидан хурсанд бўлганлар. Лола холам биттагина ўғил фарзанд кўрган-у, бошқа фарзандли бўлмаганлар.

Бир умр пахта даласида меҳнат қилганлар. Баъзи-баъзида онам бизни ёрдам берасизлар, дея момомникига жўнатар эди.

Момом белини маҳкам боғлаб, сигир соғарди. Холам ва эри эртадан то кечгача далада. Момомга раҳмим келганлигидан мен ҳам ёрдам бераман. Бир оиланинг мол-ҳоли, ош-овқати момом зиммасига оғирлик қилишини ўйлайман. Ёрдам бергани ошиқаман.

Улар менинг уйимга кетишимни истамас, ҳатто кетиб қолмаслигим учун пул ҳам бериб қўяр, бу пулга мактаб кийими олишимни, аъло ўқишимни уқтиришдан чарчамас эдилар. Мен эса вақт ўтган сари бу инсонлар ҳам менинг битта оилам эканлигини тушуниб етдим.

Қазои-қадар етиб, момом вафот этди. У 94 ёшда эди.

Орадан кўп ўтмай, холамнинг вафоти ҳақида хабар келди. Онам бетоб, унга сездирмай, бешта қиз етиб бордик. Қўшнилар: “ана, Хадичанинг қизлари келдилар”, дейишди. Биз холамнинг армонини, онам учун тўлиқ бажардик. Гоҳ онам, гоҳо холажоним, дея видолашдик.

Менга холамнинг калишини беришди.

– Ол, уйдан кириб-чиққанингда холангни эслаб киясан, – дейишди қўшнилар.

Ҳали кийилмаган, яп-янги калишга тикилиб қолдим. У аслида момомга тегишли эди.

– Тоғанг армиядан эсон-омон келса, тўйида кийиш учун хивалик момонгдан олдим, – дея авайлабгина сандиғига солиб қўярдилар момом.

Тоғам эса... ҳамон бедарак. Ҳамон унинг номи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари орасида бирон рўйхатда йўқ. Унинг номини сўроқлаб момом ҳам, онам ва бошқа қариндошлари ҳам дунёдан ўтиб кетишди. Учинчи, тўртинчи авлод вакиллари – биз қолдик. Ҳар йили ҳайит ва байрамларда, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида суратларига тикилиб-тикилиб, фидойилик қасрини қуриб кетган жафокаш момомни ёдга оламиз. Вақт ўтаверади, хотиралар эса мангу уйғоқдир.

Пойгакда момомнинг калиши, худди эгасини кутган каби яп-янги, эскирмайди..

Зуҳра АҲМЕДОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026