12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Жамият 👁 575

ФИДОЙИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

ФИДОЙИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Атрофга боқсангиз, турли хулқ-атвор соҳиблари кўп, шу билан бирга, турфа касб касб эгалари ҳам. Улар билан муомала қилиш асносида касбий фаолиятлари билан хулқ-атворларининг нақадар мутаносиблигидан ҳайратланасиз. Мулойим ва меҳрибон шифокорлар, ўта эътиборли ўқитувчи-мураббийлар синчков, ҳар бир деталга қизиқувчан қурувчи ва муҳандислар-у журналистлардан фарқли ўлароқ умрини ҳайдовчилик касбига бағишлаган инсонлар, назаримда бошқаларга нисбатан ҳаётни яхши биладигандек.

Нега, дейсизми? Чунки шу касб эгалари кундалик иш жараёнларида кўплаб одамлар билан учрашиб, мулоқотда бўладилар. Суҳбатдошларини тинглаш асносида уларнинг феъл-атворини, ҳатто ҳаёт тарзини ҳам маълум маънода билиб оладилар, бири-бирига ўхшамайдиган, турфа феълли одамлар эса гоҳ сўзини англаб, гоҳида англамай айтаётган гаплари билан ҳайдовчилар учун ўзи ҳақидаги маълумотларни бериб қўйганларини ҳатто билишмайди ҳам.

Агар таъбир жоиз бўлса, Қурбонбой Давлатмуродов ўзининг оддий ҳайдовчигина эмас, юзлаб, балки минглаб инсонларнинг дард-у ташвишларига, қувончларига ошна бўлиш билан бирга, одамлар феъл-атворини “ўқиб олиш”, тегишли хулосалар чиқариш хусусиятига эга инсонлардан. Шунданми, уни таниган-билганлар: “одамларни таниш ва ҳаётни билишда профессор бўлиб кетган” дея эътироф этишади.

Ҳаётининг 30 йилдан ортиқ даврини оддий ҳайдовчилик касбига бағишлаган Қурбонбой Давлатмуродов то нафақага чиққунига қадар, 7 йил давомида Амударё тумани йўл қурилиши идорасида, 1993 йилдан 2016 йиллар оралиғида эса Амударё тумани Ички ишлар бўлимида фаолият юритди. Касбий фаолиятидан келиб чиқиб, кечаси-ю кундузи, баъзан ярим тунлари, тонготар пайтлари соҳа ходимлари билан баб-баравар эл-юрт осойишталиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилди. Тезкор чақириқлар, тезкор қидирув-суриштирув операцияларида Ички ишлар бўлими ходимларига яқин кўмакдош бўлди.

Иш соатлари қачон бошланиб, қачон тугашини ўзлари ҳам билмайдиган Ички ишлар бўлими ходимлари билан билан ҳамкорликда кўплаб жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, овул ва маҳаллаларда баъзан оилавий низолар, қўни-қўшнилар, маҳалладошлар ўртасида арзимаган сабабларга кўра келиб чиққан жанжалларни бартараф қилиш бўйича амалга оширилган тадбирларда шунчаки иштирок этмади, балки ҳақиқатнинг юзага чиқарилишида кунига 15-20 соатлаб, бетиним меҳнат қилди.

Фаолиятида шундай кунлар ҳам бўлардики, туманнинг олис Назархон овулида юз берган нохуш бир ҳодиса тафсилотлари бўйича ўрганишлар олиб борган тезкор суриштирув гуруҳи аъзоларига, куннинг қайси вақтида бўлишидан қатъий назар, яна топшириқ бериларди. Бу гал ё туманнинг Қиличбой, ё Оқ олтин, Бўз ёп каби мавзеларидан тушган чақирув бўйича йўлга чиқиш зарурати туғиларди.

Қурбонбой Давлатмуродов яна осойишталик посбонлари билан биргаликда рулга ўтириб, ўз постида кўрсатилган манзиллар томон отланарди. Соҳа ходимлари билан биргаликда тушлиги ҳам, баъзан кечки тамаддисини ҳам машина кабинасида ўтказиш эса одатий ҳол эди. Ҳатто айрим қийин вазиятларда машина кабинаси Қурбонбой учун бирозгина “қуш уйқуси” қилиб олиш вазифасини ҳам ўтаган пайтлар кўп бўлди, Ички ишлар соҳаси ходимларининг бундай беором кечган иш фаолиятларини билганлар “ит ётиш, мирза туриш” қабилидаги иборага нисбат қилсалар, билмаганлар “уларга маза, ҳамма қўрқади”, —дея саёз фикрлашади.

– Ички ишлар ходимидан аслида ким қўрқади? Ўзига ишонмайдиган, иш фаолиятида ёки хулқ-атворида бирон ишкали борлар қўрқади, ҳуқуқий саводли, маданиятли одамлар учун, агар билсалар, Ички ишлар ходимлари чинакам дўст ва қадрдон, – дейди Қурбонбой Давлатмуродов. – Мен соҳа ходимлари билан 24 йил давомида бирга ишлашиб, шуни биламанки, ўтаётган кунимизнинг ҳар бир соатида улардек беором яшаб, меҳнат қиладиган касб фидойилари йўқ.

Ана шундай фидойи лаҳзалар Қурбонбой Давлатмуродовга ҳам хос. У то нафақага чиққунига қадар беором меҳнат фаолияти билан банд бўлди, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси қошидаги Марказий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлаган, айни пайтда неваралари даврасида кексалик гаштини сураётган умр йўлдоши Гавҳархоним “ҳеч бўлмаса кечки овқатга уйга келар”, деган ниятда Қурбонбойни дастурхон бошида узоқ кутиб-кутиб, охири фарзандлари билан бирга тамадди қиларди. Баъзан ярим тунлари, баъзан тонгга яқин ҳориб-толиб келган умр йўлдошини Гавҳархон салдан кейин яна шошилинч чақирув сабаб яна ишга кузатиб қолаверарди. Ўҳ-ҳў, 24 йил давомида неча юз марталаб тушлиги-ю кечки овқати машина кабинасида ўтган, баъзан шунчаки оддий сув ичиб, нон кавшаб руль бошқарган, аёли тайёрлаган овқатини илитма тамадди қилган Қурбонбой ҳайдовчи бирон марта ўз касбий фаолиятидан нолиган эмас. Аксинча, эл-юрт осойишталиги йўлидаги саъй ҳаракатларда ўзининг ҳам иштироки борлигидан мамнунлигини яширмайди.

– Шу соҳанинг туз-намаги билан фарзандларимни ҳалол, меҳнаткаш қилиб тарбияладим, ҳаммалари ҳаётдан ўз ўринларини топишди, – дейди у камтарлик билан. Халқимиз бекорга “от изини той босар”, “отадан кўрган тўн бичар”, қабилидаги ҳикматларни яратмаган.

Бугунги кунда Қурбонбой Давлатмуродовнинг бир қизи уч нафар ўғли ота-онасига, эл-юртга камарбаста инсонлар бўлиб вояга етишди. Айни пайтда қизи бахтли оила бекаси, икки ўғли эса отаси ишлаган соҳани танлашган. 7 йилдирки, катта ўғли Миллий гвардия сафида хизмат қилиб. жамият осойишталигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Иккинчи ўғли эса Ўрта Осиё Халқаро нодавлат Университетида сиртдан таҳсил олиш билан бирга Миллий гвардия таркибида намунали фаолият юритмоқда. Учинчи ўғли ҳозирги пайтда метан газ қуйиш шохобчаси оператори, унинг ҳам орзуси келажакда ички ишлар тизимида ишлаш, халқ осойишталиги йўлида муносиб хизмат қилиш.

Қурбонбой Давлатмуродов 2016 йилда нафақага чиқди. Кўпинча айрим юқори малакага эга касб эгаларининг ҳаётий ва касбий тажрибаларидан самарали фойдаланиш мақсадида “бу нафақада-ку” дейишмайди, балки унинг тажрибаларидан мақсадли фойдаланиш чоралари кўрилади. Қурбонбой Давлатмуродовни билганлар ана шу йўсинда иш тутишди ва Амударё туман Халқ қабулхонасига ҳайдовчи сифатида ишлашга таклиф қилишди. Ҳалол ва ўз касбига фидойи бўлган Қурбонбой Давлатмуродовнинг эл-юрт олдидаги самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Биз ижодий жамоамиз билан биргаликда 25 октябрь – Ички ишлар ходимларининг касб байрами муносабати билан катта сержант Қурбонбой Давлатмуродовнинг қувончига ошна бўлиб, узоқ йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан юксак эътироф этилгани билан муборакбод этдик. Зеро, эл-у юрт учун қилинган меҳнатнинг ҳам, инсоннинг ҳам қадри доимо баланддир. Қадр-у қимматингиз ҳамиша баланд бўлсин, Қурбонбой оға!

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026