12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Жамият 👁 373

ҲАЛОЛЛИКНИНГ МУКОФОТИ

ҲАЛОЛЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Биз ҳалоллик ҳақида жуда кўп гапирамиз. Насибангни ҳалол меҳнатинг ила топиб, кундалик ҳаётингни хотиржам ўтказиш, атрофингдагиларнинг ҳурмат-эътиборига сазовор яшаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Бунинг учун, аввало инсонда қатъият, сабр-тоқат, ўз фаолиятини доимий таҳлил ва таҳрир этиб яшаш қобилияти, мардоналик мужассам бўлмоғи жоиз.

Моҳир журналист Ойгул Ражабованинг феълида айнан ана шу фазилатлар уйғунлиги учун ҳам унинг ҳаёти кўплар ҳавас қилишга арзигулик ёрқин саҳифаларга тўла.

Илк журналистик фаолиятини 1985 йилда “Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятида қишлоқ хўжалик бўлими мухбири лавозимида ишлашдан бошлаган Ойгул Ражабова 38 йиллик ижодий изланишлари, қайноқ меҳнат жараёнида тобланди. Ўзининг қатъияти, сабр-тоқати, ўз устида тинмай ишлаши, касбига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати билан элнинг азиз фарзандига айланди, шахс сифатида шаклланди. Меҳнатга ҳалоллик билан муносабатда бўлишни ўзига ҳаётий шиор қилиб олган Ойгул ижодда ва умр йўлларидаги жамики муваффақиятларига мардоналик билан эришди.

Биз унинг шахс сифатида шаклланиш жараёнларига гувоҳ, дўст, ҳамкасб сифатида шуни дадил айта оламизки, Ойгул Ражабова ўзининг камтарлиги, халқ ҳаётига доир муаммоларни дадил кўтариб чиқиши ва бошқа олижаноб фазилатлари билан нафақат ижодий жамоа, балки эл-юрт ҳурматига сазовор бўла олди. Таҳририятда қалами ўткир, сермулоҳаза  журналист, талабчан устоз, самимий ва меҳрибон дўст сифатида эътибор топди, юзлаб мухлисларига эга ижодкорга айланди. Бугунги кунда йиллар давомида ижодий фаолликни ўзига ҳамроҳ қилган Ойгул деярли ҳар куни азиз халқи билан бирга. Кимнингдир ҳаётидаги муаммолар ечимини излаб, гоҳ олис овулларга, маҳаллаларга йўл олса, яна кимлардир у қилган яхшиликлар учун энг улуғ мукофот – миннатдорчилик изҳор этиш мақсадида таҳририят эшигидан кириб келади. Ана шундай лаҳзаларда Ойгулнинг юз-у кўзлари яшнаб кетади:

– Минг шукур, ҳалолликка етадиган неъматнинг ўзи йўқ, халққа нафим етганига шукур, – дея кўнгли тоғдай юксалади унинг.

Бу Ойгулга хос фазилат, ҳаётининг ҳақиқий зийнати!

У жонажон Аму элига ҳар лаҳза ўзининг оташин сўзини айтишга ошиқди, халқни янги марралар сари руҳлантиришга интилди ва пировардида Аму элининг ўз қизига айланди.

Ижодий фаолияти давомида “Машаққатларда тобланган умр” очерки, “Тушларимга кириб туринг” эссе жанридаги бири-биридан ўқишли, бадиий етук ижод намуналарини азиз халқига китоб шаклида тақдим этди. Моҳир таржимон сифатида қорақалпоқ шоир ва ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига ўгириб, миллатлар ва адабиётлар дўстлигининг қудратидан юзлаб китобсеварларни баҳраманд этиб келаётгани ва бу хизмати учун баъзиларга ўхшаб давраларда ўз “мени”ни олдинга олиб чиқишга интилмаганининг ўзи ҳам фақат ва фақат Ойгул Ражабовага хос ҳалоллик, фидойиликдир.

Ойгул ўз иқтидори, билим ва тажрибаси, қолаверса, ижодкорга хос оғир-вазминлиги боис, таҳририятда турли йилларда оддий мухбирликдан бўлим мудири, масъул котиба каби вазифаларни шараф билан адо этиб келаётган етук ижодкор, оилада тадбирли бека, икки ўғил, икки қизни умр йўлдоши Мақсуд ака Салаев билан ўқимишли, касб-корли, уйли-жойли қилган ҳурматга мушарраф она, сермулоҳаза қайнона, 7 нафар ширин-шакар невараларнинг севимли бувижониси. Ўғил-қизлари камолидан, бири-биридан оқила келинларидан кўнгли тўқ, касбий фаолиятидан ҳам қониқиш ҳисси билан яшаб, доимий ижод билан банд.

Фидойи меҳнатлари давлатимиз томонидан эътироф этилиб, турли йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмасининг Фахрий ёрлиқлари, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишонлари билан тақдирланган Ойгул Ражабованинг эл-юрт олдидаги фидойи хизматлари, ҳалол меҳнати давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилиб, II Даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Оддий, ўта камтар, ҳалолликни ўзининг ҳаёт шиорига айлантирган, фидойи ижодкор, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Ойгул Ражабовани бутун ижодий жамоамиз, мухлислари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз.

Самимият чўғи ловуллаб турган гўзал феъл-атвори, ибратга муносиб устозлик шарафи, эъзоз ва эҳтиромга лойиқ ҳаёт йўли билан яна узоқ йиллар ёш ижодкорлар учун чинакам ижод мактаби соҳибаси бўлиб яшанг ва қўлингиздан асло қаламингиз тушмасин, ижод завқи ҳамроҳингиз бўлсин, Ойгул!

Ҳалолликдан умр йўлида

Иззат-ҳурмат ошёнин қурди.

Бор бойлиги – Қалам қўлида,

Сўз мавжида жавлонлар урди.

 

Аму элга чин фарзанд бўлиб,

Ташвишига елка тутди у.

Эл қувонса, қувонди тўлиб,

Шу феълидан эъзоз топди у!

 

Таҳририят жамоаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026