30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 15:10
Жамият 👁 7,864

ЭЛГА ЯРАШГАН ЭЗГУ АНЪАНА

ЭЛГА ЯРАШГАН ЭЗГУ АНЪАНА

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Аввало, кўча ва гузарларни, хонадон ва ҳовлиларни тартибга келтириб, тозалик ва орасталикни бош масала қилиб белгилайди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём – Наврўзи олам арафасида халқимизнинг ана шу эзгу анъанаси умумхалқ хашари кўринишида бутун Республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилди.

Халқимизнинг асрлар оша ҳаётидан теран жой эгаллаган ва бизгача етиб келган урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини ўзида жамлаган асл миллий байрамимиз – Наврўзи оламни муносиб нишонлашга ҳозирлик қизғин паллага кирган 14-15 март кунлари бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам умумхалқ ҳайрия хашари ўтказилди.

Ҳашар – элга ярашар, -дейди халқимиз. Чиндан-да меҳнат жамоалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунартаълими ўқувчилари, ўқитувчилари, вақтинча ишсиз, меҳнатга яроқли фуқароларнинг ҳашар давомида оғзибирчиликда қилган меҳнатлари туфайли чор-атрофимиз ўзгача чирой касб этди. Хусусан, ҳашар кунларида ўнлаб километр ариқ ва зовурлар тозаланди, чиқиндилар ташкилий равишда чиқариб ташланди. Минглаб туп мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилди. Дарахтларга шакл берилди.

Маълумки, жорий йилнинг март ва апрел ойлари Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб белгиланган эди. туман ҳокимлигининг ушбу фармойишни қабул қилишдан мақсад овул ва маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилашдан иборатдир. Бугун ҳар бир овул ва маҳаллада оммавий равишда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш учун ерларни тайёрлаш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни буташ ва оқлаш, кўчалар ҳамда йўлакларни тартибга келтириш каби ишларга уюшқоқлик билан киришилмоқда.

Муҳими, хашар кунлари жойларда нафақат ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, балки турли мутасадди ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда унинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги ҳисоб-рақамларига ўтказилади. Бу маблағлар эса аҳолининг эҳтиёжманд қатламига, ёлғиз қариялар, ногирон ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш, ижтимоий ёрдам кўрсатишдек хайрли амалларга сарфланиши кўзда тутилган.

Жойларда ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда, асосий эътибор, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тадбирлари ижросини таъминлашга қаратилди. Умумхалқ хайрия ҳашари кунларида маҳаллаларда истиқомат қилаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олиниб, ёшлар уларнинг уй ишларига ёрдамлашдилар ва дуоларини олдилар.

Қадамжолар, зиёратгоҳлар, қабристонларни тартибга келтирилиб, тозалаш ишлари олиб борилди.

Юртдошларимизнинг ҳашар кунларида бир оила фарзандларидай бўлиб, ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари туфайли умумий уйимиз - юртимиз ўзгача чирой касб этди, ҳашар байрам тусини олди.


Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026