СЎЗИ – ҲИКМАТ, ҲАЁТИ ИБРАТ
"Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан "Дўрман” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Сўзи – ҳикмат, ҳаёти – ибрат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга "Дўрман” овулида яшаб келаётган фахрийлардан Роҳатой Райимова, Анабиби Собирова, Раъно Матмуродова, Озодбой Отажоновлар таклиф қилинди. Уларнинг учрашувда айтган пурмаъно сўзлари, ўгит ва насиҳатлари ўқувчиларнинг турмушида, ўқишида, ишида, умуман ҳаётида жудаям асқотади.
Тадбир кечасида ўқувчи-ёшларимиз қизиққан мавзуларда фахрийлар билан суҳбатлашдилар.
Шундан сўнг коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақс ҳамда саҳна кўринишлар даврага файз бағишлаб, фахрийларни хушнуд этди. Насиҳатгўй кексалари бор элга қут-барака ёғилади, элда тинчлик, юртда фаровонлик барқарор бўлади.
Ўғилжон ГАЙИПОВА,

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶