12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Қишлоқ хўжалиги 👁 469

ИЛҒОР ТОМОРҚАЧИНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ ВА ТАЖРИБАСИ

ИЛҒОР ТОМОРҚАЧИНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ ВА ТАЖРИБАСИ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда томорқа хўжалигини ривожлантириш, илғор томорқа ер эгаларининг иш тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли бугунги кунда томорқа нафақат мўл-кўл даромад манбаи, балки зироатчилик бўйича ҳақиқий тажриба майдонига айланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасига доир янгиликлар ва тажрибаларни ўз фаолиятига татбиқ этиб, томорқа хўжалигини том маънода зироатчилик фабрикасига айлантирган, қишлоқда деҳқончилик маданиятини юқори даражага кўтарган, ўзларининг янги-янги ташаббуслари билан мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган томорқа ер эгалари талайгина.

Амударё туманининг Холимбег қишлоғида истиқомат қилувчи илғор томорқачи Эркин оға Қўшаев ана шундай фидойи деҳқонлардан. Уни бугунги кунда нафақат Амударё туманида, балки Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг аксарият туманларида жуда яхши билишади. Чунки Эркин оға Қўшаев томорқа хўжалигида мавсумий экинлардан, мевазор боғи, узум токларидан сифатли ва юқори ҳосил олишдан ташқари, мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинларининг табиий иқлим шароитига мос навларини яратиш орқали томорқа хўжалиги имкониятларини ўз меҳнати билан амалда намоён этиб, кафтдек ердан зар ундираётганлардан.

Эркин оға Қўшаев учун жорий йилги деҳқончилик мавсуми жуда баракали бўлди. Унинг шахсий ташаббуси билан Амударё туманида илк бор картошка уруғчилиги амалиёти бошланди. Мамлакатимизда йўлга қўйилган, маҳаллий иқлимга мос, сифатли уруғчилик маҳсулотлари етиштириш тизимига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида у эрта баҳорда томорқа ерининг 10 сотих қисмига 300 килограмм "Тошкент" навли уруғлик картошка экди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник чора-тадбирлар туфайли экилган уруғ тўлиқ униб чиқди ва 3,4 тонна ҳосил олинди.

– “Тошкент" нави бизнинг тез ўзгарувчан табиий иқлим шароитимизга жуда мос, — дейди Эркин оға Қўшаев. — Серҳосил, касалликларга чидамли, тўйимлилик даражаси юқори, витаминларга бой. Уни туманимизнинг барча ҳудудларидаги томорқа ерларига, ҳатто фермер хўжаликларининг катта-катта майдонларига ҳам экиш мумкин.

Картошкачиликда "Амударё тажрибаси" сифатида эътироф этилаётган, илғор томорқачи Эркин Қўшаев ташаббуси билан томорқада амалга оширилган картошка уруғчилиги бўйича тажриба томорқадан самарали фойдаланиш ва қисқа муддатда юқори ҳосил олиш мумкинлигини исботлади ва амударёлик томорқачиларда катта қизиқиш уйғотиб, маҳаллий даражадаги янги йўналишни бошлаб берди.

Айни пайтда туманда соҳа мутахассислари томонидан махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, келгуси деҳқончилик йилидан бошлаб туманнинг барча ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ушбу тажрибани амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилган. Шунингдек, холимбеглик илғор томорқачи Эркин оға Қўшаев томорқасида амалга оширилган картошка уруғчилигига оид ушбу тажрибанинг Республика миқёсидаги аҳамияти мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилиб, "Амударё тажрибаси"ни Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

"Тошкент" навли картошка етиштиришдаги иқтисодий ва агротехник устунликлар, хусусан, картошканинг серҳосиллиги, касалликларга ва Қорақалпоғистоннинг табиий иқлим шароитига мосланувчанлиги, тезпишарлиги деҳқонларга жуда манзур бўлмоқда ва мазкур йўналишда инфратузилма, тадқиқотлар ҳамда халқаро тажрибалар уйғунлигида иш олиб борилмоқда. Холимбеглик илғор томорқачи Эркин оға Қўшаев эса келгуси деҳқончилик мавсумида "Тошкент" навли картошка уруғчилиги йўналишида ҳам баҳорги, ҳам кузги мавсумларда картошка етиштиришни режалаштирган.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026