14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:43
Жамият 👁 269

АМУ ЭЛИНИНГ МАЪНАВИЯТЛИ, ИБРАТЛИ АЁЛИ

АМУ ЭЛИНИНГ МАЪНАВИЯТЛИ, ИБРАТЛИ АЁЛИ

Аёл. Унга гўзаллик ва нафосат тимсоли, дея таъриф берамиз. Ғам-у ташвишларини сездирмай, ҳар қандай  даврага яшнаб-яшариб кириб келишларидан дилимиздаги ҳайрат тилимизга кўчади: “Худди баҳорга ўхшайди-я!”

Меҳнат, яратувчанлик гали келганида бутун вужудидан куч ёғилиб олдинга интилишларидан ҳавасланиб, кўзларимиз ёниб кетади: “бунчалар жасоратли бўлмаса у!” Фарзандига бағрини кенг очиб эврилганида, элим, юртим, деб ўзини фидо  қилмоққа шайланганида унинг матонати, маънан бой қалби қошида таъзим қиламиз. Дунёлар ўзгариши мумкин, фарзандлар ўзгариши мумкин, лекин у ҳеч қачон ўзгармайди. Чунки унинг жисм-у жонида меҳр, оқибат, матонат, жасорат, фидойилик мангу муҳрланган. Менинг бугунги қаҳрамоним, агар таъбир жоиз бўлса, ана шундай фазилатлар соҳибаси.

Оддий қишлоқ аёли – Тазахан Қидирниязова билан илк  учрашувимиз, илк суҳбатимизданоқ, яширмайман, кўнглимдан: “ўзи оддийгина мактаб кутубхоначиси экан, ўқувчиларни эргаштириб шундан-шунга бир даста шеърни кўтариб келибди-я, раҳмат-ей”, – деган ўй кечган. Чунки Назархон қишлоғи қайда-ю, Манғит шаҳри қаерда? Кўпчилик Назархон қишлоғини Амударё туманининг “Камчаткаси” дейишларидан ҳам аёнки, қишлоқ билан туман маркази орасидаги масофа камида 35-40 чақирим атрофида.

– Болалар шеъриятга қизиқишади, барчаси китобхон, ёзганлари бинойидай, сиз ҳам бир кўринг, деб олиб  келавердим, – деди Тазахон қўлимга бир даста дафтарни тутқазаркан.

Ўшанда 2019 йилнинг қаҳратон қиши эди. Совуқни ҳам писанд қилмай, 3-сонли мактаб ўқувчиларининг ижод намуналарини қўлтиқлаб, уч-тўрт нафар назархонлик ҳаваскор шоирларни етаклаб, шунча йўл босиб келган Тазахан кўзимга чинакам маънавият фидойиси, жасоратли аёл бўлиб кўринганди. Вақт ўтиб, бу тиниб-тинчимас қорақалпоқ қизини қайта-қайта кашф этдим.

У мен ўйлаганимдан ҳам кучлироқ, матонатли, фидойи, оиласи, эл-у юртига меҳр-оқибатли, табиатан жўшқин хулқ-атвор соҳибаси, бундан ҳам муҳими, ўз касбига, ўзига нисбатан талабчан, қатъиятли  мутахассис эканлигига амин бўлдим.

Тазахан Қидирниязова 1982 йилда Нукус шаҳрида туғилди. Умумтаълим мактабини муваффақиятли тугатгач,  Хўжайли сервис техникумида таҳсил  олди. Илк меҳнат фаолиятини  2018 йилда бошлаган Тазахан энг аввало мактабда йиллар давомида шунчаки, номигагина кутубхона вазифасини ўтаб келаётган мактаб кутубхонасини тартибга келтиришдан бошлади. У аввало китобларни алфавит тартибида библиографик тизимга олди. Кутубхона аъзоларининг аъзолик варақаларини ва китобхонлар рўйхатини шакллантирди. Кутубхонага ташриф буюрувчилар учун мавжуд китоблар ва уларнинг муаллифлари ҳақидаги қисқача маълумотлар юзасидан алоҳида бурчак ташкил этди. Натижада кутубхона аъзолари сафи кун сайин ошиб, 1-синфдан тортиб, 11-синф ўқувчилари, ҳатто мактаб яқинидаги хонадонларда яшовчи назархонлик китобхонлар учун 3-сонли мактаб кутубхонаси ҳақиқий маънавият масканига айланди. Китобхон ўқувчилар сафи ошган сари улар орасида шеъриятга, ижодга мойиллиги бор ёшларни кўрган Тазахан 2019 йилда ўқувчиларнинг мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида “Ёш қаламкашлар” тўгарагини ташкил этиб, ҳаваскор ижодкор ўқувчилар билан шуғуллана бошлади. Тўгарак аъзоларининг машқларини саралаб, “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам”, “Жеткиншек” газеталари таҳририятларига олиб борган Тазахан журналист ва устоз шоирларнинг эътироф ва рағбатидан Назархонга гўё учиб қайтди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан 2020-2022 йилларда 3-сонли мактаб ижодкор ўқувчиларидан Муҳаббат Ўринбосарова, Навбаҳор Сарсенбоева, Шаҳзода Жўллибоеваларнинг шеър ва ҳикоялари Амударё тумани, кейинчалик Республика миқёсидаги газета ва журналларда чоп этилди. 2022 йилда Муҳаббат Ўринбосарова, Навбаҳор Сарсенбоеваларнинг илк китоби, “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзоларининг ижод намуналаридан иборат гала тўплам нашрга тайёрлаб қўйилди.

Т.Қидирниязова нафақат ўз касбининг фидойиси, балки ижодкор ҳам. Ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, айниқса, оилавий ва мактаб кутубхоналарини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий ташаббуслари, нуфузли анжуманлардаги чиқишлари билан ҳам танилган. “Мактаб кутубхонаси – келажак ҳақидаги орзуларга қанот бағишловчи табаррук маскан”, “Болалар китобхонлигини ривожлантиришда мактаб кутубхонасининг аҳамияти”, “Мактаб кутубхонаси – болалар ижодиётининг илҳомчиси ”мавзуларидаги илмий-назарий мақолалари “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари, amunews.uz веб-сайти ва “Маҳоратли педагог” журналларида  чоп этилиб, соҳа мутахассислари томонидан ижобий эътироф этилди.

Ўз устида  мунтазам ишлаш, ўқиб-изланишга одатланган Тазахан айни пайтда Низомий номидаги Ўзбекистон Давлат Педагогика Университетининг сиртқи бўлимида кутубхонашунослик йўналишида таҳсил олмоқда. Умр йўлдоши – ички ишлар органи соҳаси меҳнат фахрийси Хидирбой Турдимурадов билан 3 қиз 1 ўғилни тарбиялаб, маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказаётган Тазаханнинг севимли рафиқа, меҳрибон она, ибратли оила бекаси сифатидаги бажарадиган аёллик вазифалари ҳам бир дунё. Фарзандларининг ўқиши, юриш-туриши, маҳалла-кўйда ўзларини тутишини доимий  назорат қилиш, томорқа, уй-рўзғор юмушларини рисоладагидай бажариш, қўни-қўшниларнинг, маҳалладошларининг оилавий маросимлари, тўй-маъракаларида қорақалпоқ келинларига хос назокат билан хизмат қилиш каби хайрли ташвишларидан ортиб, ижтимоий-маънавий масалалар билан шуғулланишга, ўз касбий фаолиятидан келиб чиқиб, турли хил кўрик-танловлар, илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этишга ҳам улгурадиган тиниб-тинчимас бу аёлнинг сабр-тоқати, фидойилиги ҳақиқатан ҳам ҳавасга муносиб.

Мамлакатимизда Республика болалар кутубхонаси  томонидан мунтазам равишда ўтказилиб, келинаётган “XXI асрда болалар адабиёти: муаммо ва вазифалар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида 2022 йилда ўз маърузалари билан иштирок этган Тазахан Қидирниязованинг ташаббус ва фикрлари, тажрибалари конференция ташкилотчилари томонидан юксак эътироф этилиб, унинг “Ёш китобхонлар билан ишлаш менга завқ бағишлайди” мавзусидаги мақоласи “XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва ечимлар” илмий-маърифий тўпламга киритилди. Шунингдек, 3-сонли мактаб кутубхонаси қошида ташкил этилган  “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзолари 2022 йилда  Республика миқёсида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишлаб ўтказилган кўрик-танловда фахрли ўринни эгаллашди.

Тазахан  учун 2023 йил том маънода муваффақиятлар йили бўлди. Унинг “XXI асрда болалар китобхонлиги” мавзусидаги илмий-назарий мақоласи “Leader Youth of Uzbekistan” антологиясига киритилди. Жорий йилнинг октябрь ойида  эса Республика Болалар кутубхонаси томонидан ташкиллаштирилган “XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва ечимлар” конференциясидаги муваффақиятли иштироки ва илмий мақолалари “Scientific Publication” илмий матбуот маркази томонидан юксак эътироф этилиб, халқаро даражадаги “Лидеры СНГ” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, у жорий йилнинг октябрь ойида яна бир нуфузли анжуман иштирокчисига айланди. Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган “Мактабдан ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Республика форумидаги фаол иштироки учун махсус сертификат билан мукофотланди. Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кутубхонаси томонидан ташкил этилган “Кытапқумарлық фестивали”нинг эса мутлақ ғолиби ва 1-даражали диплом ҳамда фестивалнинг статуэткаси соҳибаси бўлди.

Яқинда ўз касбининг фидойиси, изланувчан ва интилувчан аёл Тазахан ўзининг яна бир ҳавасга муносиб иқтидори билан амударёлик аёллар, бутун Аму элининг ҳавас ва эътирофига сазовор бўлди. Назархон қишлоғининг энг фаол, юксак маънавиятли қорақалпоқ қизи, ибратли оила соҳибаси Тазахан Қидирниёзова анъанавий “Йил аёли” кўрик-танловининг Амударё тумани босқичида мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Биз баъзан аёлнинг имкониятларини, агар у давлат идорасида ишлайдиган бўлса, оила – иш – фарзанд тарбияси доирасида тушуниб, баҳолаб қўяқоламиз. Аслида эса... Аслида аёлнинг имкониятлари жуда катта, кенг қамровли. Бунга Тазахан Қидирниязованинг ҳаёти яққол  мисол.

– Ҳамма нарса инсоннинг ўзига боғлиқ, – дейди у камтарлик билан. – Муҳими, вақт билан ҳисоблашмай яшаш. Вақт сизни кутиб турмайди. Шунинг учун мен кундалик ҳаётимда ўзим режалаштирган вақт чегараларидан ўтиб, илдамроқ ҳаракатда бўлишга интиламан.

Назаримда, бундайин қатъият билан интилиш  учун Тазахандай фидойи, уддабурон, атрофидагиларга меҳрли, элим, юртим, деган жўшқин табиатли инсон бўлмоқ керак. Тазахан шунинг учун ҳам олдинга интилиб яшашдан, ўз касбий фаолиятининг қадрини ошириб, халқ қалбига маънавият улашишдан асло чарчамайди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019