30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 16:04
Жамият 👁 2,465

ФАРЗАНД КАМОЛИ — ОТА-ОНАНИНГ БАХТИ

ФАРЗАНД КАМОЛИ — ОТА-ОНАНИНГ БАХТИ

Тарбия энг аввало оиладан бошланади. Агар оилалардаги маънавий муҳит соғлом бўлса, фарзандлар ҳам келажакда соғлом фикрлай оладиган, жамиятимизга керакли комил инсонлар бўлиб вояга етишади. Оила муҳити носоғлом бўлса, бундай оилаларда тарбияланаётган фарзандлар ҳам жамиятимизга ҳеч қандай фойдаси тегмайдиган, ҳатто ота-оналарининг ҳам айтганини қилмайдиган тарбиясиз инсонлар бўлиб қоладилар. Демак, биз фарзанд тарбияси учун ҳар лаҳзада масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

Лекин мактабларда ўтказилаётган ота-оналар йиғилишига вақт топиб бормай қолаётган ота-оналар ҳам борки, улар ўзлари билмаган ҳолда фарзандлари тарбиясидан узоқлашиб кетаётганларини сезмайдилар. Ваҳоланки, бизнинг мамлакатимизда ёш авлод тарбиясига жуда катта эътибор қаратилган. Бепул умумий ўрта махсус таълим олиш ва балоғат ёшига етган коллеж ва лицей битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил этишлари учун зарур ҳуқуқий асослар яратилган. Айниқса, ёшларнинг бирор тадбиркорлик тури билан шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани янада қувонарли.

2014 йилнинг октябрь ойида маҳалламизда яшовчи ёшлардан бир гуруҳи турли хил тадбиркорлик субъектларига ишга жойлашишди. Хусусан, Замира Жуматова, Севара Собирова, Гулнора Қурбонбоевалар ишли бўлганларидан хурсанд. Маҳалламизда маслаҳат маркази ташкил қилинган бўлиб, ҳар шанба куни соат 9 дан 12 гача ишлайди. Маслаҳат маркази аъзоси, бандликка кўмаклашиш маркази нозири Қ.Саидова келиб фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб беради. Ҳар ой бошида қаерда бўш иш ўрни борлиги тўғрисида маълумотлар бериб борилаётгани боис, маҳалламиз ёшларининг бандлиги кун сайин ошиб бормоқда.

Афсуски, баъзи ота-оналар пул топиш мақсадида чет элларга ишлаш учун кетиб, фарзандларини қаровсиз қолдиришади. Келганидан кейин бетартиб ўсаётган фарзандларини кўриб қийин аҳволда қолган ва оиласидан жудо бўлган аёллар ҳам борлиги сир эмас.

Халқимизда бир мақол бор: "Нимани эксанг, шуни ўрасан”. Ёш ниҳолни албатта яхшилаб парваришлаш керак. Фарзанд ҳам ниҳол. У парваришга муҳтож. Ўз вақтида назорат қилмасак, меҳр бермасак, ниҳол ё нимжон бўлиб қолади ё ривожланишдан тўхтайди.

Демак, ота-она мажбуриятлари ичида энг муҳими бурч масъулиятидир. Ана шу ота-оналик бурчини ҳар лаҳзада ҳис этиб яшашимиз, фарзандларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишларида сабр ва бардош ила уларни тарбия қилмоғимиз керак.

Маҳалламизда фарзандларини ўқитиб, яхши тарбия бериб, вояга етказаётган ота-оналар жуда кўп. Ж.Эримбетов, Б.Халиллаева, Р.Абдуллаева, Б.Ибрагимов, Б.Жумамуродов, Т.Рахматуллаев, О.Мадаминов, А.Оллоёров, Г.Отажоноваларнинг оилаларида тарбия топиб, эл-юртга қўшилаётган фарзандларнинг барчаси ҳавасга, эътиборга муносиб. Чунки бу оилаларда улғайган фарзандлар ўз илми, ақл-заковати ва инсоний фазилатлари билан болалигиданоқ маҳалладошлари ҳурматига сазовор бўлиб улгуришган. Шу баробарида улар эл-юрт хизматига ҳамиша камарбаста, фидойи ва меҳнаткаш, камтарин ёшлардир. Жамиятимиз эса ана шундай ёшлар билан обод ва фаровон бўлиб бораверади.

Гулбаҳор ЎРОЗОҚОВА,

"Чордара” МФЙ

диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия

масалалари бўйича маслаҳатчиси.

(Фото - http://xs.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026