15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:05
Жамият 👁 295

СОБИҚ БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИЛАР БИРИ-БИРИДАН ҲОЛ-АҲВОЛ СЎРАШДИ

СОБИҚ БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИЛАР БИРИ-БИРИДАН ҲОЛ-АҲВОЛ СЎРАШДИ

Собиқ Совет иттифоқи қўшинларининг Афғон заминидаги уруши ва бу урушнинг қалбларга солган жароҳатлари ҳамон оғриқли хотиралари билан минг-минглаб инсонлар юрагини тошдай босиб, урушга нисбатан чексиз нафрат уйғотади. Шу боис, Афғон уруши иштирокчилари билан суҳбатда бўлсангиз, уларнинг юз-у кўзларида нафрат учқунларини ва бу бемақсад урушда ҳалок бўлган қуролдош дўстлари хотираси олдидаги масъуллик туйғуси билан яшаётганларини ҳис этасиз. 18-20 ёшнинг нари-берисида жазираган Афғонистон тоғ-тошларида вафот этган дўстлар ёди улар учун қанчалар азизлигини жанговар хотиралари орқали ҳис этиш тингловчи қалбида ҳам уруш оловини ёқувчиларга нисбатан нафрат уйғотади. Айниқса, тинчлик, фаровонлик ҳоким мамлакатда туғилиб, вояга етаётган бугунги ёш авлод учун уруш кўрганларнинг хотиралари худди бир эртак каби тасаввур уйғотишини кўриб: “Илоҳим, эртак бўлиб қолсин, урушнинг номи ўчсин!” – дейсиз юрагингизда оғриқ уйғотган уруш хотираларини тинглаш асносида.

Мана, 35 йилдирки, бир авлод вакиллари – 1979-1989 йилларда Афғонистон заминида кечган аёвсиз жангларда қатнашиб, омон қайтган собиқ байналмилалчи жангчилар бу ҳақда ёшларга жанговар хотираларидан сўзлаб, мамлакатимиздаги тинчликнинг қадрига етиш, тинч замон имкониятларидан самарали фойдаланиб илм олиш, касб-у корли бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказишади, мустақил давлатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга даъват этишади.

Жорий йилнинг 15 февраль – собиқ совет қўшинларининг Афғонистон заминидан олиб чиқилганига 35 йил тўлиши муносабати билан амударёлик байналмилал афғончи-жангчиларнинг умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари билан бўлиб ўтаётган учрашувлари, давра суҳбатларида ҳам бугунги дориломон кунларнинг қадр-қимматига етиш, ўзларининг юксак билим ва касбий маҳорати билан она Ватан, халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлиги қайта-қайта тилга олинмоқда. Бундай учрашувлар, давра суҳбатларидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси фахрий байналмилал жангчилар уюшмасининг Амударё туман бўлими руҳбари Баҳодир Жуманиёзов бошчилигидаги бир гуруҳ фахрий жангчилар биргаликда қуролдош дўстларини йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олишни доимий анъанага айлантиришган. 15 февраль – собиқ совет қўшинларининг Афғонистон заминидан олиб чиқилганига 35 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган учрашувдан сўнг Баҳодир Жуманиёзов раҳбарлигидаги бир гуруҳ байналмилал жангчилар Амударё туманининг Тўлқин овулида истиқомат қилувчи собиқ байналмилал жангчи Раҳматулла Ҳайитбоевни бориб кўрдилар. Раҳматулла айни пайтда пиллачилик соҳасида меҳнат қилади. “Манғит-пилла” АЖда бош агроном. У ўз касбий фаолияти билан чекланиб қолмай, ўз хонадони томорқа ерида кичик асаларичилик хўжалигини ҳам ташкил қилган. 15 қути асалари уясини парвариш қилишда умр йўлдоши Даметкен опа, икки ўғил, бир қизи унга яқин кўмакдош. У Афғонистон урушини эслашни истамайди. Чунки Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг 2-босқичида таълим олаётган 18-19 ёшли йигитлик ва талабалик “олтин даври” Афғонистон тоғ-тошларда тун-у кун беором кечган.

- У кунларни эсласам, ҳаётдан бемаврид, эрта кетган қуролдошларим қиёфаси кўз ўнгимдан кетмайди, - дейди Раҳматулла маҳзунлик билан.

Раҳматулланинг мактабдош дўсти Баҳодир Боботоев ҳам икки йиллик қонли жангларни бошидан кечирган.

- Жалолободда хизмат қилганман, - дейди Баҳодир, - келинг, у кунларни эсламайлик, яхшиси, сизларга боғимни кўрсатаман.

Баҳодирнинг мўъжазгина боғида турфа мевали дарахтлар, дарахтлар оралаб экилган тўқсонбости экинлари ҳавасга муносиб. Кунлар исий бошлагач, униб чиқаётган тўқсонбости усулида экилган экинлар орасини кузги хазонлардан тозалаётган турмуш ўртоғи Гулчеҳра Турсунова ҳамда фарзандлари Баҳодирга яқин кўмакдош.

- Бу кунларга етказганига шукур, - дейди Баҳодир Боботоев, - жаҳаннам бағридан омон қайтиб, ўқидим, сув хўжалиги соҳаси мутахассиси бўлдим, шу соҳада ишлаб, барака топаётирман, минг-минг шукур.

Бундай шукроналик туйғуларини Бобур номли ОФЙда истиқомат қилувчи фахрий байналмилал жангчи Мақсуд Ҳайтимбетов ҳам изҳор этди.

- 19 ёшга тўлиб-тўлмай уруш даҳшатларини бошимдан кечирдим, - дейди у олис, оловли йиллар ҳақида. – Мингдан бир имкониятда тирик қолиш мумкин бўлган ҳолатларга дуч келганман. Бугунгидай бахтиёр, тинч яшаш насиб этганига шукур.

Оловли жанглардан омон қайтиб турмуш ўртоғи Жангил чеча билан бахтли оила қуриб, 4 ўғил, 1 қизни эл корига муносиб инсонлар қилиб тарбиялаган Мақсуд оға Қоратов ва Бухоро геология экспедицияларида турли лавозимларда ишлади. Эл-юртда ҳурмат, эътибор қозонди. У Қорақалпоғистон Республикаси байналмилал жангчилар Уюшмасининг Амударё туман бўлими раҳбари Баҳодир Жуманиёзов ва қуролдош дўстларининг ташрифидан мамнунлигини яширмади.

Байналмилал жангчиларни Афғон уруши даҳшатлари билан боғлиқ хотиралар янада яқинлаштирди, ҳаётдан бевақт ўтиб кетган навқирон дўстларини биргаликда ёдга олишди, уларнинг ҳақларига дуолар қилишди. Зеро, хотира – муқаддас, хотира – мангудир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019