15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:06
Жамият 👁 199

ШОГИРДЛАР АРДОFИДАГИ УСТОЗ

ШОГИРДЛАР АРДОFИДАГИ УСТОЗ

Машҳур юнон файласуфларидан бири Перикл инсонларнинг ҳаёти ҳақида фикр юритар экан: “Орқангда қоладиган нарсанинг тошга ўйилгани эмас, одамлар ҳаётига қоришиб, уларнинг корига ярагани ҳисоб”, — деб уқдиради. Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай киши ўз ҳаёти давомида қайси соҳада фаолият юритмасин унинг жамиятдаги ўрни ва обрўси элга қандай фойда келтирганига яраша бўлади.

Қизилчоли қишлоғида вояга етиб, маориф соҳасида узоқ йиллар ёшларга таълим бериб, юрт   корига ярайдиган кўплаб шогирдларни тарбиялаб етиштирган Исмоил Юсупов ҳам ана шундай мартабага эришган инсонлардан бири ҳисобланади.

Исмоил Юсупов 1936 йил 25 майда туманимизнинг Қизилчоли қишлоғида туғилди. Дастлабки таълимни қишлоқдаги 9-мактабда олди, 7-синфни битиргач, Хитой қишлоғидаги 2-мактабда ўқишни давом эттирди ва 10-синфни 1955 йилда битириб чиқди. Унинг синфдошларидан элимизнинг қатор донгдор кишилари етишиб чиқди. Адабиётшунос олим Норбой Худойберганов, ўқитувчи Мингтурған Қазиев, қишлоқ хўжалиги ривожига катта ҳисса қўшган муҳандис Абдулла Ўрозимбетов, жамоа хўжалиги раиси Эшимбат Матсафоев, ҳисобчи Давлатёр Жабборбергановлар шулар жумласидандир.

Ўша даврдаги ўқитувчилар камлиги ва ўзининг яхши билимга эга эканлиги туфайли энди ўрта мактабни тугатган Исмоил Юсупов Зариф Носиров раҳбарлик қилаётган 9-мактабга бошланғич синф ўқитувчиси қилиб тайинланади.

1956 йилда эса ҳарбий хизматга чақирилади. Жисмонан бақувватлиги ва фаол ҳаракатлари туфайли кичик командирлар тайёрлаш курсига юборилади ва уни битиргач, сержант унвонини олиб ҳарбий бўлинма командири, кейинчалик взвод командири ўринбосари лавозимларида хизмат қилади. 1959 йилда ҳарбий хизматдан қайтиб келади, 1960 йилда Низомий номидаги педагогика олийгоҳининг “Бошланғич таълим методикаси” факультетига қабул қилинади ва 1965 йилда ўқув даргоҳини муваффақиятли тамомлаб, қишлоғидаги 9-мактабга ишга қабул қилинади. 1966 йилдан эса шу мактабнинг илмий бўлим мудири лавозимига тайинланади. “Бўладиган бола бошидан маълум”, деганларидек, ёш бўлишига қарамасдан илғор ўқитувчилар тажрибаларини ўрганиш асосида мактабда таълим ва тарбия ишларини юқори савияга кўтаришга эришади. Бунга мисол тариқасида кейинчалик мактабдаги кадр танлаш борасидаги синчковлигининг натижаси ҳақида гапирмоқчиман. 1969 йилда 9-мактаб ўрта умумтаълим мактабига айлантирилди. Қўшни қишлоқдаги мактаб саккиз йиллик бўлгани учун бир гуруҳ битирувчилари 9-мактабга юборилади, лекин пахта даври тамом бўлганидан кейин бу ўқувчиларнинг бошқа мактабга кетиб қолгани маълум бўлади, сабаби аниқланганда, бу ўқувчилар математика фани ўқитилишидан қониқмаганлигини айтишади. Бу мактаб раҳбарларига, айниқса, ўқув ишларига жавобгар Исмоил Юсуповга қаттиқ таъсир қилади ва мактабда аниқ фанлар ўқитилишига алоҳида эътибор берилади, фан ўқитувчилари малака ошириш курсларига юборилади, ёш педагогларни тайёрлашга диққат йўналтирилади.

Шунда Исмоил Юсупов ўзи олдиндан эътиборга олиб қўйган иқтидорли мактаб битирувчиларидан Олим Абдураҳмоновни математика йўналишида ўқишга киришга рағбатлантиради, олийгоҳни битиргач, мактабга ишга олишади, шундан кейин мактабда математика фанидан янада яхши натижаларга эришилади, олимпиада ғолиблари пайдо бўла бошлайди, шу фан бўйича олийгоҳларга кирувчи ўқувчилар сони кескин кўпаяди.

Кейинчалик бу тажрибалардан фойдаланиб шогирдлари — мактаб раҳбарлари бунга алоҳида эътибор беришиб, амалда қўллашиб, юқори натижаларга эришишади.

Мактабга ўз касбининг усталари — мусиқа фани ўқитувчиси Каримбой Отажонов, физкультура фани ўқитувчиси Мақсуд Нуримбетовларнинг ишга қабул қилиниши дарҳол ижобий натижалар бера бошлайди. Дастлаб тумандаги, кейинчалик пойтахтдаги кўрик-танловлардан ўқувчиларнинг диплом ва мукофотлар билан қайтиши, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллашлари одатий тусга айланади. Исмоил Юсуповнинг иш фаолиятига назар соладиган бўлсак, бундай мисолларни кўплаб учратишимиз мумкин.

Шу билан бирга устозимиз эл манфаатини ўзиникидан устун қўядиган оқибатли фарзандларни тарбиялаб, вояга етказган пир-у бадавлат отахон ҳамдир. 1960 йилда ҳамқишлоғи Амина Ибодуллаева билан оила қуришиб, тўрт ўғил кўрдилар. Катта ўғил Зарифбой, унга эргашиб укалари Латиф ва Рашид геология соҳасини танлашди, иккинчи ўғли Шариф эса ота касбини танлаб, педагогика олийгоҳини битириб, илғор физика фани ўқитувчиси бўлиб етишди, бир муддат директорлик лавозимида ҳам ишлади.

Исмоил Юсуповни ўқитувчилар сулоласининг асосчиси деса ҳам бўлади: неваралари Насиба, Мастура ва Лобарлар мактабларда ёш авлодга таълим бериб келмоқдалар, Мунира, Нодира ва Юлдузлар эса олийгоҳлар талабаларидир.

Бир юнон файласуфи Пиндар: “Мангуликнинг болалиги — нуроний ва олижаноб кексаликдир” деганида Исмоил Юсуповдай ўз соҳасида фидокорона меҳнат қилиб, элдошлари ва шогирдлари қалбидан ўчмас ўрин олган инсонларни назарда тутган бўлиши керак. 88 баҳорни қаршилаётган  бўлишига қарамасдан устозимиз ҳали ҳам ёш ўқитувчиларнинг беминнат маслаҳатгўйи саналади, уйлари ҳамиша кўнглидай очиқ, келинларининг меҳр билан хизмат қилишлари эса ота умрини янада узайтириши кундай равшан, ҳаммага ҳам шундай тақдир, шундай оила, шундай солиҳ фарзандлар насиб этсин.

Устозга эса шоир сўзларини тилак ва истак сифатида айтиб қоламан:

“Ҳаётий тажрибанг мўлдир — ёшларга,

Маслаҳат бер, ақли камини тўлдир.

Ёшингнинг қадрига етгин — кексалик,

Узоқ умр кўрмоққа ягона йўлдир!”

А.Нафасов.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019