30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:33
Жамият 👁 349

Истеъмолчилар суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда

Истеъмолчилар суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда

Мамлакатимизда табиий газни қувурлар орқали етказиш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича самарали тизим яратилган. Бу борада аниқ қоидалар ва стандартлар мавжуд бўлиб, улар истеъмолчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва газ таъминотининг узлуксизлигини кафолатлашга хизмат қилади. Суюлтирилган газни етказиб бериш газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу шартномаларда газнинг етказиб берилиш муддатлари, миқдори ва сифати каби муҳим параметрлар аниқ белгилаб қўйилади.

Газ таъминоти ташкилотлари, шунингдек, хонадонлар сони ва табиий газга бўлган эҳтиёжни, газ баллонларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун суюлтирилган газнинг прогнозлаштириладиган ҳажмини аниқлаб, юқори ташкилотларга буюртма беради ва йил давомида таъминотнинг узлуксизлигига масъул ҳисобланади.

Амударё туманида ҳам истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман бўйича суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 25 минг 33тани ташкил қилиб, шундан 24 минг 993таси аҳоли истеъмолчилари ва 40таси маиший соҳа истеъмолчилари ҳисобланади. Туман бўйича 38та овул ва маҳаллалардаги истеъмолчилар суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, уларга 1 та сервис маркази ва 7 та шахобча орқали суюлтирилган газ узлуксиз равишда етказиб берилади.

Марказий газ баллонларни қабул қилиш ва тарқатиш шохобчаси орқали туманнинг Чойкўл, Тўлқин, Ўрта қалъа, Амир Темур номли ва Тош ёп овуллари, шунингдек, Босув, Арна бўйи, Боғ маҳаллалари ҳудудидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилади.

Холимбег овулидаги сервис маркази орқали Холимбег ва Қиличбой овуллари ҳамда Аёқчи маҳалласи ҳудудидаги, Куюк кўпир овулидаги шохобча орқали эса Куюк кўпир, Бобур номли овуллар ҳамда Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидаги истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланади.

Бундан ташқари, туманнинг Қипчоқ овулида жойлашган шохобча орқали Қипчоқ овули, Дарё бўйи, Уйшин ва Бештом маҳаллалари ҳамда Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Оқ олтин овули ва Жумуртов шаҳарчасидаги истеъмолчилар Оқ олтин шохобчаси орқали, Қангли овули ва Қум ёп маҳалласидаги истеъмолчилар эса Қангли шохобчаси орқали суюлтирилган газ билан таъминланади.

Айтиш керакки, маиший газ баллонларини аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Бу жараёнда газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома асосида, махсус автотранспорт воситалари ва резервуар сиғимлари ёрдамида етказиб бериш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сонли қарорига асосан суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш ва ягона ташкилий-техник талабларни белгилаш мақсадида “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Бу низомда газ етказиб беришнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқий асосларини аниқлаш ва ушбу соҳада ягона ташкилий-техник талабларни белгилаш каби масалалар қамраб олинган.

“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиалига қарашли Амударё тумани газ таъминоти корхонаси ходимлари ҳам аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда ушбу техник қоидаларга қатъий амал қилмоқда.

Корхона ходимлари туманнинг энг чекка ҳудудларидаги истеъмолчиларга ҳам ўз вақтида ва  сифатли хизмат кўрсатиб келишмоқда. Дўрман шохобчаси орқали Дўрман овули, Бўз солма ва Қорамон маҳаллалари, Бўз ёп шохобчаси орқали эса Бўз ёп овули ҳудудидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ тасдиқланган жадвал асосида узлуксиз етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, Хитой ва Назархон овуллари, Тош қалъа, Беш овул, Юқори қишлоқ, Ҳизр эли, Тор ёп, Намуна, Қизилчоли, Жумур овул маҳаллалари ҳудудидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ жадвал асосида, махсус автомашиналарда айланма тарзда ташиб етказиб берилмоқда.

Биргина жорий 2024 йилнинг 1-чораги учун жами 1 минг 80 тоннага яқин, шу жумладан аҳоли истеъмолчилари учун 1 минг 70 тоннага яқин, маиший соҳа истеъмолчилари учун эса 10,5 тонна суюлтирилган газ фонди белгиланган бўлса, амалда жами 1 минг 100,5 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Бу ҳажмнинг 1 минг 96 тоннаси аҳоли истеъмолчиларига, 4,68 тоннаси эса маиший соҳа истеъмолчиларига тўғри келади.

Суюлтирилган газнинг аҳолига етказиб берилиши мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, унда қатъий қоидалар ва стандартларга амал қилиш талаб этилади. Бу эса тизимнинг самарали ишлаши, аҳолининг хавфсизлиги ва фаровонлиги учун жуда муҳим бўлиб, мамлакатнинг энергетика хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Қ.Матирзаев, “Амударётумангаз”нинг суюлтирилган газ хизмати бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026