12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:07
Жамият 👁 326

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ — ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ — ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Тадбир истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи бугунги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини яна бир бор намоён этди.

Мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида нишонланиб келинмоқда. Шунингдек, 2002 йил 28 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга қаратилган махсус қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ишлар янада тизимли йўлга қўйилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳар бир истеъмолчи ўзининг бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар томонидан таъминланади. Бу эса фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, шаҳар ва туман жамиятлари томонидан ўтган давр мобайнида қатор амалий ишлар олиб борилган. Хусусан, “Юксак истеъмол маданияти сари”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, “Биз барчамиз – истеъмолчимиз”, “Истеъмолчилар ҳуқуқи – қонун ҳимоясида” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, аҳолига қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Келтирилган рақамлар ҳам бу йўналишдаги ишлар кўламини яққол кўрсатади. 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Федерацияси, шаҳар ва туман жамиятларига Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали 3 та, Федерация марказий аппаратининг 10 91 ишонч телефони орқали 113 та, Телеграм-бот орқали 4 та ҳамда тўғридан-тўғри 351 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 658 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар ундириб берилган.

Шу билан бирга, ўтган йил давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини юксалтириш, фуқаролар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчилик назорати тартибида Қорақалпоғистон ҳудудида жами 12 марта ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ушбу ўрганишлар натижалари бўйича тегишли маълумотлар маҳаллий ҳокимликларга, назорат қилувчи органларга ҳамда Федерация марказий аппаратига киритилган. Бундан ташқари, Федерация ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бажарилган ишлар марказий ва маҳаллий ижтимоий тармоқларда, шунингдек, Федерациянинг расмий сайтида мунтазам ёритиб борилган.

Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. 2026 йил январь-февраль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Федерацияси ҳамда шаҳар ва туман жамиятларига истеъмолчилардан жами 66 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 36 фоизи савдо соҳасига, 9 фоизи газ таъминотига, 10 фоизи соғлиқни сақлашга, 9 фоизи транспортга, 24,2 фоизи эса бошқа соҳаларга тўғри келган. Ушбу мурожаатларни ҳал этиш натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 80 миллион 104 минг 220 сўмлик зарар қайта ҳисоблаб берилган.

Матбуот анжуманида билдирилган маълумотлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Қорақалпоғистонда муайян тизим шаклланганини, фуқароларнинг мурожаатлари эътибордан четда қолмаётганини кўрсатди. Энг муҳими, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари изчил давом этмоқда. Зеро, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини билса ва уни ҳимоя қилиш йўлларидан хабардор бўлса, жамиятда қонунийлик, адолат ва масъулият муҳити янада мустаҳкамланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026