30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:17
Жамият 👁 370

Аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини эътироф этишга доир муаммолар ижобий ҳал қилиняпти

Аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини эътироф этишга доир муаммолар ижобий ҳал қилиняпти

Мамлакатимизда уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этиш ишлари ҳудудларда кўплаб муамоларга сабаб бўлиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июль кунги фармони билан Жўқорғи Кенгеснинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқини, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватланиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилишга доир аниқ вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқи амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний шахслар томонидан қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган ушбу фармонга кўра агар фуқаро уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги беш йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлса, ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўлади.

Давлат кадастрлари палатасининг Амударё туман филиалида тузилган ишчи гуруҳ туман ҳудудидаги 4795 нафар жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлигини, шундан 2937та уй-жойларнинг космик суратлари ушбу фармон талабларига мос келишини аниқлаган.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг сессияларида юқоридаги фармон талабларига жавоб берадиган ва солиқ органларидан қарздорлиги бўлмаган, белгиланган бир марталик йиғимни тўлаган фуқароларга тегишли бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жумладан, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2024 йил 22 май кунги 73-сессияси қарори билан 501та, 30 май кунги 74-сессияси қарори билан 699та турар жойлар ва ер участкалари рўйхати тасдиқланган ва бу жараён давом этмоқда. Эндиликда мазкур ер участкаларига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори билан расмийлаштирилади.

Давлат кадастрлари палатасининг Амударё туман филиали ходимлари жойларга чиққан ҳолда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мазкур фармон билан берилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бермоқда. Шунингдек, 1737 та уй-жойларнинг бир марталик йиғимларини тўлашлари юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 7 июнь куни Давлат кадастрлари палатаси Амударё туман филиали бошлиғи Шерзод Султанов ва Беруний маҳалласи раиси Йўлдош Абдаловлар маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашди.

Тадбирда масьуллар тамонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда жараёнга тегишли бошқа масалалар тушунтирилди ва фуқароларга огоҳлантириш хати берилди.

Айтиш жоизки, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун ҳуқуқни эътироф этиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаслиги, ер участкаси бўш бўлмаслиги, унда қурилган уй-жой яшаш учун мўлжалланган бўлиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги шарт. Бундан ташқари, ер участкаси суғориладиган ерлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, транспорт, алоқа ва мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар, кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлар тоифасига кирмаслиги, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарида, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарида жойлашмаган бўлиши шарт.

Аҳоли билан учрашувларда ер участкасига ижара ҳуқуқи 1998 йил 30 апрелга қадар эгалланган ерлар учун 24 сотихгача, 1998 йил 1 майдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган ерлар учун 6 сотихгача ҳажмда эътироф этилиши тушунтирилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар. Агар Сизнинг ҳам ер участкангизнинг ижара ҳуқуқини, бино ва иншоотларингизнинг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, Давлат кадастрлари палатасининг туман филиалига мурожаат қилинг. Шунингдек, исм-шарифи манзилли рўйхатда кўрсатилган фуқаролар ўзи истиқомат қилаётган овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан боришлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Шерзод Султанов, Давлат кадастрлари палатаси Амударё туман филиали бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026