12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 297

40-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфига 180 нафар болажонлар қабул қилинди

40-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфига 180 нафар болажонлар қабул қилинди

Ўқувчиларга мароқли ҳордиқ, қайноқ хотиралар улашган ёз фасли ниҳоясига етди. Қалбларга ажиб бир хотиржамлик, яхши кайфият, баланд руҳ бағишлаб ўлкамизга сокин куз фасли кириб келди. Йигит-қизлар яна илҳомбахш туйғулар, янги режалар билан таълим муассасалари томон ошиқади. Уларнинг қўлларидаги гулдасталар жилоланиб, атрофга ўзгача чирой бағишлайди. Мактабларда устозлар меҳри, дўстлар соғинчи, қадрдон китоблар, шинам синфхоналар ўқувчиларни ўзига чорлайди.

“Биринчи қўнғироқ” садоларида янги ўқув йилининг бошланиши, юксак масъулиятли дамлар, ҳаётнинг янги давони, орзу-мақсадлар сари дадил қадамлар ўз ифодасини топади. Боғча таълимини якунлаган болажонлар маърифат маскани, билимлар булоғи, келажак пойдевори бўлмиш муқаддас даргоҳ – мактаб билан илк бор танишади. Ота-оналар кўнглида эса умид ва ҳаяжон. Фарзанди ҳаётида янги давр бошланиш арафасида…

4 сентябрь куни Амударё туманидаги энг илғор мактаблардан бири – 40-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” номли тадбир ҳам ана шундай ажиб туйғулар билан қалбларга муҳрланди.

Янги ўқув йилида мактабининг 1-синфига 180 нафар болажонлар қабул қилинди. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

Байрам тадбирини мактаб директори Санобар Хўжамуротова табрик сўзи билан очди ва барчани янги ўқув йили билан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда асосий эътибор ўқувчиларга сифатли таълим беришга қаратилмоқда. Умумтаълим мактабларини, таълим сифатини, кадрлар салоҳиятини жаҳон мезонлари асосида ривожлантириш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, умумтаълим мактабларига Президент ва ихтисослашган мактаблардаги янги методикаларга асосланган баҳолаш тизими жорий қилинмоқда. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш мақсадида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловлари ташкил қилинмоқда. Мазкур танловнинг туман босқичида жорий йил 40-сонли мактаб фахрли 1-ўринни эгаллади.

Бугунги кунда 40-сонли умумтаълим мактабида 1600га яқин ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Уларга жами 111 нафар, хусусан, 24 нафар олий, 26 нафар 1-тоифа, 39 нафар 2-тоифа, 19 нафар мутахассис ўқитувчи-педагог ходимлар дарс бериб келишмоқда. 2023-2024 ўқув йилида мактабни 143 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 80 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Эътироф этиш жоизки, 11-«Д» вариатив синф ўқувчиларининг барчаси талабалик бахтига сазовор бўлишди. Шунингдек, Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 5-синфига мазкур умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиси қабул қилинди.

Бундан ташқари “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги иккинчи мавсумида мактаб жамоаси ҳам ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа билан иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. Лойиҳа режасига кўра мактаб ҳудудида баскетбол, волейбол, мини футбол майдончалари, югуриш йўлакчаси, кийиниш хонасидан иборат уст қисми ёпиқ спорт майдончасини қуриш белгиланган. Ушбу замонавий спорт майдончаси ўқувчиларга жисмоний тарбия машғулотлари билан янада фаол шуғулланиш имконини беради.

Шунингдек тадбирда туман Ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати бўлинмаси бошлиғи Анвар Юсупов ҳам иштирок этиб, ота-оналарга, ўқувчиларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигига доир муҳим тавсияларни берди. Афсуски, сўнгги пайтларда болалар бошқарувидаги скутер, электровелосипед ва бошқа транспорт воситалари иштирокида мудҳиш йўл транспорт ҳодисалари кузатилмоқда. Соҳа мутахассиси ушбу ҳолатлар бўйича фикр билдириб, ота-оналарни янада ҳушёрликка чақирди.

Ўқув даргоҳида “Мустақиллик дарслари” ҳам ўзига хос руҳда ўтказилди. Ушбу дарслардан кўзланган мақсад – ўқувчилар тафаккурини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантириш, ўзи яшаб турган тарихий маскандаги обидаларни билишга чорлаш ва ўтмишимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, қалбларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, дарсларда ўқувчилар эътибори янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга қаратилган ислоҳотлар моҳиятига қаратилди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026