12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 572

44-сонли давлат МТТда ўтган ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

44-сонли давлат МТТда ўтган ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Амударё туманидаги 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида муассаса директори Айнур Раҳмонова раислигида педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилди. Тадбирда ташкилот директори, Кузатув кенгаши раиси, ташкилотнинг жами 25 нафар педагог ва 20 нафар техник ходимлари иштирок этишди.

Педагогик кенгаш йиғилишини муассаса раҳбари Айнур Раҳмонова табрик сўзи билан очди ва йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Ташкилот директори ўз нутқида барчани истиқлолимизнинг 33 йиллиги ва янги ўқув йили билан қизғин муборакбод этиб, тарбиячи ва педагог ходимларга кейинги иш фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Педагогик кенгаш йиғилиши кун тартибига кўра, дастлаб, ўтган 2023-2024 ўқув йилида ташкилотда олиб борилган таълим-тарбиявий, соғломлаштириш ишлари, ходимларнинг жамоат ишларидаги иштироки ҳақидаги ташкилот услубчиси ва ҳамширасининг йиллик ҳисоботи тингланди. Шундан кейин янги ўқув йилидаги асосий вазифалар, педагог-коучернинг иш режаси ва амалий фаолияти, иш ҳужжатлари ва кўргазмали-дидактик материаллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тақдимотига навбат берилди. Шунингдек, педагоглар орасидан ташкилот Кузатув кенгашига номзодлар сайлаш масаласи ҳам Кенгаш томонидан кўриб чиқилди.

44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти услубчиси, педагог-коучер Севара Шомуродова ўз маърузасида ўтган ўқув йилида ташкилотда олиб борилган ўқув-тарбиявий ишлар, ташкил этилган очиқ дарслар ва намунавий машғулотлар, байрам тадбирлари ва бадиий кечалар, уларнинг самарали натижаси ҳамда кузатилган камчиликлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Муассаса ҳамшираси Зубайда Мадиёрова эса мактабгача таълим ташкилотининг йил давомидаги санитария-гигиеник ҳолати, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш бўйича қилинган ишлар, мавсумий таомнома, тарбияланувчилар ҳамда ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди. Шунингдек, ёзги соғломлаштириш даври режа асосида ташкил этилганлиги ва самарали олиб борилганлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида муассасанинг педагог-коучинг фаолияти таҳлил қилиниб, янги ўқув йили учун педагог-коучерлар ва ҳамкорлар сайлаш учун номзодлар эълон қилинди. Кўрсатилган талабга кўра, 5 йилдан ортиқ педагогик стажга эга педагоглар – педагог-коучерлар ва бошқа педагоглар – педагогик-коучинг ҳамкорлари деб белгиланди. Педагогик-коучинг иш режасини ва очиқ машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш вазифаси услубчи, педагог-коучер Севара Шомуродова зиммасига юклатилди.

Шундан кейин педагог-коучер Соҳиба Гулмирзаева сўзга чиқиб, педагогларга ташкилотнинг намунали кун тартиби тўғрисида видео-ролик тақдим қилди. Педагогик-коучинг ҳамкори, тарбиячи Дилфуза Досекеева ўз тақдимотида таълим-тарбия жараёнида инновацион усуллардан фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб, “Менинг танловим” таблоси билан таништирди.

Тақдимотлар давомида педагогик-коучинг ҳамкори, тарбиячи Шоира Мадиёрова сўзга чиқиб, таълим-тарбия жараёнида кўргазмали-дидактик материаллардан фойдаланишнинг аҳамияти, бу каби материалларнинг мазмуни, улардан фойдаланиш тартиби ҳақида маъруза қилди.

Педагогик кенгаш-тадбирининг кейинги қисмида педагогик жамоа ўртасида иш ҳужжатлари ва таълим-тарбия жараёни, марказлардаги фаолият юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди. Ташкилотнинг ёрдамчи тарбиячилари Шарофат Сафарбоева, Раушан Халиллаева, Муҳаббат Қурбонбоевалар томонидан тадбир давомида қилинган тақдимотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, педагогик-коучинг ҳамкорлари, тарбиячилар Барно Авезбаева ва Ҳилола Дурдибоева тайёрланган тақдимотлар юзасидан ўз таклифларини беришди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Педагогик кенгаш замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда, юқори савияда ташкил этилди ва ўтган ўқув йили давомида илғор ва фаол бўлган бир қатор педагог ва техник ходимлар ташкилот раҳбарининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Педагогик кенгаш якунида муассасанинг янги ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режалари, педагогларнинг иш ҳужжатлари тасдиқланди.

Соҳиба Гулмирзаева, 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026