12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Саломатлик 👁 420

Навоий ва Гулзор маҳаллаларида яшовчи аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Навоий ва Гулзор маҳаллаларида яшовчи аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Аҳоли саломатлиги давлатнинг ривожланиши ва жамиятнинг тараққиёти учун жуда муҳимдир. Соғлом жамият кучли иқтисодиёт ва барқарор ривожланишнинг асосини ташкил этади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар орқали кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатини ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва умр кўриш давомийлигини яхшилаш кўзда тутилган.

Аҳоли саломатлигини сақлашда эса тиббий кўриклар муҳим аҳамиятга эга. Чунки улар касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш имконини беради. Бундан ташқари, тиббий кўриклар жамоат саломатлигини яхшилаш ва ўртача умр кўриш давомийлигини узайтиришга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида тиббий кўрикларнинг аҳамияти янада ортмоқда.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан мунтазам равишда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари амалга ошириб келинмоқда. 27 сентябрь куни туманнинг Навоий ва Гулзор маҳаллаларида яшовчи аҳоли учун ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Ушбу тиббий кўрикда оилавий шифокорлардан ташқари, тор доирадаги мутахассис шифокорлари ҳам иштирок этди. ЛОР, жарроҳ, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, травматолог, онколог педиатрлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, аҳоли учун клиник лаборатор текширувлар, жумладан ультратовуш текшируви, рентген ва ЭКГ каби диагностика хизматлари ҳам кўрсатилди.

Айтиш жиозки, туманнинг Навоий номли маҳалласи ҳудудида 3 минг 884 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 582 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди ва кўрикдан ўтганларнинг 65 нафарида турли касалликлар аниқланди. Касаллик белгилари аниқланганларнинг 63 нафарига амбулатор шароитда, 2 нафарига эса стационар шароитда даволаниш учун йўлланма берилди.

Гулзор маҳалласи ҳудудида эса 4 минг 232 нафар аҳоли яшайди. Улардан 719 нафари тиббий кўрик давомида текширувдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 71 нафарида касаллик аниқланди ва 70 нафари амбулатор, 1 нафари эса стационар даволанишга йўлланма олди.

Тиббий кўрик давомида аҳолига соғлом турмуш тарзига оид қатор зарурий тавсиялар ҳам берилди. Жумладан, соғлом турмуш тарзи инсоннинг умр давомийлиги ва сифатини оширишда муҳим омил экани, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш, етарли уйқу ва стрессни бошқариш соғлом турмуш тарзининг асосий устунлари экани қайд қилинди. Кундалик жисмоний фаолликни таъминлаш, масалан, пиёда юриш, зинапоядан фойдаланиш, велосипед миниш ёки спорт билан мунтазам шуғулланиш каби оддий амалиётлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, тўғри овқатланиш, жумладан мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш, қайта ишланган озиқ-овқатлардан тийилиш ва тўйимли, мувозанатли овқатланиш тартибига риоя қилиш тавсия этилди. Етарли уйқу ҳам жуда муҳим экани, катталар учун кунда камида 7-9 соат уйқу зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, тамаки ва алкоголдан воз кечиш, мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш ҳам соғлом турмуш тарзининг асосий шартларидан эканлигини алоҳида таъкидланди.

Шифокорларнинг тиббий кўрсатмалари асосида, зарур ҳолларда беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Бу каби тиббий кўриклар аҳолининг саломатлигини сақлаш ва касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг мунтазам ўтказилиши кўплаб касалликларнинг эрта аниқланиши ва самарали даволанишига ёрдам беради. Шунингдек, бу турдаги тадбирлар аҳолининг тиббий маданиятини янада оширишга ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026