12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:26
Жамият 👁 618

Мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этаётган ҳайдовчилар тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди

Мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этаётган ҳайдовчилар тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди

Бугун йўл ҳаракати қоидалари ҳар биримизнинг ҳаётимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Улар инсонлар ва транспорт воситалари ўртасида хавфсизликни таъминлайди. Қоида ва нормалар тўғри йўл ҳаракатини ташкил этиш, йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва йўллардаги ноқулайликларни камайтириш учун жуда муҳимдир.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Қоидабузарлар нафақат ўзларига, балки бошқаларга ҳам зарар етказишлари, ўзларининг, ҳамроҳларининг ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Мисол учун, тезликни рухсат этилган нормадан ошириш, светофор чироқларининг ишораларига, йўл белгилари ва йўл чизиқларининг кўрсатмаларига риоя қилмаслик нафақат жаримага сабаб бўлиши, балки фожиали ҳодисалар билан якунланиши ҳам мумкин.

Ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Ички ишлар бўлими маъмурияти Йўл-патруль хизмати ходимлари билан биргаликда доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Туман Ички ишлар бўлими маъмурий биноси олдида бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот тадбирида мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этаётган ҳайдовчилар тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳам иштирок этиб, ҳайдовчиларни огоҳликка, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қoидaларини бузганлик учун молиявий жарималар аввало оила бюджетига катта зарар келтириши мумкин. Жарималар оиладаги бошқа харажатлар учун маблағни камайтиради. Агар ҳайдовчи мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузса, жарималар миқдори ҳам ошиб, молиявий зарар кўлами янада кенгаяди. Энг аянчлиси, ҳайдовчида йўл ҳаракати қоидаларига нисбатан беписандлик кайфияти кучайиши, бу эса янада аянчли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Қоидабузарликларни фақат молиявий мезонлар билан ўлчаш нотўғри. Айниқса, инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ўлимига сабаб бўлувчи йўл-транспорт ҳодисалари нафақат икки ёки ундан ортиқ оилаларнинг тушкунлигига, балки жамиятнинг ҳам нафратига сабаб бўлади. Шундай экан, йўл ҳаракати қоидаларига ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг қатъий амал қилиши талаб этилади.

Ўтказилган профилактик тадбир давомида ҳайдовчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилиб, Жиноят Кодекси ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун назарда тутилган жазо турлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бундай профилактик суҳбатлар потенциал қоидабузарларни  хушёрликка ва огоҳликка чорлашда муҳим восита бўлса, ажаб эмас.

Унутманг, азизлар, йўл ҳаракати қоидалари – бу умр фойдаси, уларга риоя қилиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026