12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Саломатлик 👁 678

72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

Хизр эли ва бешовул маҳаллалари аҳли соғлом турмуш тарзига жуда эътиборли. Бунга биз ижодий жамоамиз билан мазкур маҳаллалар аҳлининг турмуш тарзи билан танишганимизда яққол гувоҳ бўлдик. Озода ва кўкаламзор кўчалар, фасад қисмларидан тортиб, ичкари уй ва ҳовлиларгача ободон, файзли хонадонлар, ҳосиллари йиғиштириб олинган томорқаларда амалга оширилаётган кузги-қишки юмушлар, ҳатто аҳолининг тўйлар бошлаётганидан бизнинг ҳам кайфиятимиз кўтарилди. Айтишади-ку, тинчлик, саломатлик, фаровонлик бор жойда хурсандчилик бўлади, деб. Назаримизда Бешовул ва Хизр элида буларнинг барчаси бор, муҳими, мазкур маҳаллалар аҳлининг саломатлиги доимий шифокорлар назоратида.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фертил ёшидаги, шунингдек, ногиронлиги бўлган ва кекса ёшдаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишни замон талаблари даражасида амалга оширишда ҳудуддаги 72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган тиббий суҳбатлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Мазкур тиббий муассаса хизмат ҳудудидаги 1412 та хонадон ва ушбу хонадонларда истиқомат қилувчи 7750 нафар аҳолининг ёши, касбий фаолияти, соғлиги бўйича масъул шифокорлар томонидан рўйхат шакллантирилган бўлиб, ушбу рўйхатга мувофиқ аҳолининг жинси, ёши, тиббий хизматга зарурати бўйича иш юритилади. Эркин Ражабов раҳбарлигида фаолият олиб борувчи 72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида айни пайтда 6 нафар юқори малакали шифокор ва 34 нафар тиббий ходимлар Бешовул ва Хизр эли маҳаллалари аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишдек масъулият ҳисси билан меҳнат қилишади.

1 ёшгача бўлган 174 нафар, 14 ёшгача бўлган 2378 нафар болажонларнинг саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратида. Фертил ёшидаги 1984 нафар аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказиш, айниқса, ҳомиладор аёлларнинг соғлигини доимий назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли эрта ҳомиладорликнинг олди олиниб, чақалоқларнинг соғлом, нуқсонсиз туғилишига эришилмоқда,

Шунингдек, 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни мавсумий ва ўткир респиратор касалликларга қарши эмлаш чора-тадбирлари ўз вақтида амалга оширилгани боис, сўнгги йилларда ҳудудда болалар орасида турли юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш ҳолатлари кескин камайди.

Муассаса шифокорлари томонидан 40 ёшдан 100 ёшгача бўлган 2173 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам алоҳида рўйхат шакллантирилган бўлиб, тиббий ходимлар уйма-уй кириб борган ҳолда ҳар бир фуқаронинг соғлиги юзасидан шикоятларини тинглаш орқали, агар ҳақиқатдан ҳам даволаниши зарур бўлса, беморларнинг тиббий муолажа олишларига яқиндан ёрдам беришмоқда.

Айниқса, 100 ёш атрофидаги ва 100 ёшдан ошган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яхши дам олишлари ва ўз саломатликларига эътиборли бўлишларини таъминлашга қаратилган тиббий тарғибот ва ташвиқот тадбирлари туфайли ҳудудда айнан шу тоифадаги фуқаролар сафи ва узоқ умр кўриш даражаси йил сайин ошиб бормоқда. Айни пайтда нафақадаги фуқаролар 705 нафардан зиёд бўлиб уларнинг асосий қисми 70 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролардир.

Муассаса хизмат ҳудудида истиқомат қилувчи бир нафар 100 ёшдан ошган фуқаронинг бардам ва тетиклигидан аёнки, мазкур тиббий муассаса шифокорларининг халқ билан ҳамкор-у бирдамлиги, ҳудудда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари ҳақиқатдан ҳам эътиборга муносиб.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, 72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари нафақат ўз хизмат ҳудуди аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, балки ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларининг инсон саломатлигига ижобий таъсири, ижтимоий фаолликни оширишдаги аҳамияти юзасидан ҳам тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб боришади.

Натижа эса кутилганидан ҳам зиёда. Гувоҳ бўлганимиздек, Бешовул ва Хизр эли маҳаллалари ҳудуди кун сайин ободон ва кўкаламзор гўшага айланиб бормоқда. Зеро, обод ва фаровон гўшаларда истиқомат қилувчи инсонлар нафақат жисмонан, балки маънан ҳам соғлом, ижтимоий фаол бўладилар. 72-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бунинг яққол далилидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026