28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 453

Фермер ва томорқачилар иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди

Фермер ва томорқачилар иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди

Деҳқон учун йилнинг тўрт фасли ҳам эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хайрли ташвишлар билан ўтади. Айниқса куз ойларида деҳқонлар қишнинг изғиринли кунлари бошланмасидан аввал ҳосилдан бўшаган ерларини шудгорлаб, келгуси йил ҳосили учун пухта тараддудини кўриб қўядилар.

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби амударёлик фермер ва томорқачилар ҳам жорий йилги ҳосилдан бўшаган ерларни шудгорлаш, тўқсонбости усулида экин экиладиган ерларни тайёрлаш ишларини муваффақиятли тарзда якунлаб, экишни бошлаб юборишди. Тумандаги барча фермер хўжаликларида, шунингдек аҳоли томорқаларида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида пиёз, саримсоқпиёз, ошкўк каби экинлар экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада томорқачиларга хизмат кўрсатувчи кластерларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Якунланаётган деҳқончилик йилида Амударё туманида эришилган ютуқлар ва келгуси йил учун белгиланаётган янги режалар билан танишиш мақсадида туманга ташриф буюрган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Б.Мирзамова ва мазкур Кенгаш бош мутахассиси Э.Мамараҳимов, Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ажимовлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов ҳамроҳлигида Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласи ҳудудидаги “Амударё томорқа хизмат” МЧЖ кластерида бўлиб, кластер фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар мазкур кластер томонидан томорқа ер эгаларига намунали техника хизмати кўрсатиш, экинларни тўқсонбости усулида экиш мақсадида уруғликлар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар, эрта баҳорда полиз ҳамда сабзавот экинлари, шунингдек, мевали дарахтлар кўчатларини етказиб бериш бўйича кластер раҳбариятининг режалари билан яқиндан танишиб, зарур тавсиялар бердилар.

Шундан кейин меҳмонлар туманнинг Чойкўл овули ҳудудидаги намунали томорқачи Давлатбой Бобожонов даласида ташкил қилинган кўргазмали семинарда иштирок этишди.

Кўргазмали семинарда иштирокчиларга экинларни тўқсонбости усулида экиш ва униб чиққанидан сўнг куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича керакли маслаҳатлар ва маълумотлар берилди.

Шунингдек, масъуллар иштирокчиларга боғ-ток қатор оралари ва дала четидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқаларида мевали дарахт кўчатларини экиш, экспортбоп боғдорчилик маҳсулотларни етиштириш, фермер хўжаликларининг даромадини ошириш, шунингдек, 2025 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида 2024 йилги қиш фасли бошланмасидан аввал тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш борасида илмий асосланган маълумотларни тақдим қилдилар.

Шу билан бирга иштирокчиларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фермер хўжаликларининг далалари ҳамда дала йўллари четларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, уларни парваришлаш бўйича ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026