13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:57
Жамият 👁 346

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ННТ ИШТИРОКИ КЕНГАЙМОҚДА

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ННТ ИШТИРОКИ КЕНГАЙМОҚДА

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти 2024 йилнинг февраль ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлган ва лойиҳа давлат гранти билан молиялаштирилган эди. Лойиҳа орқали коррупцияга қарши курашишнинг замонавий ва ижодий усулларни қўллаш йўли билан давлат ва жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш мақсад қилинган.

Грант лойиҳасининг иш режасига асосан шу мақсадга хизмат қилувчи саҳна асари сценарийси учун танлов эълон қилиниб, Байжан Узақов қаламига мансуб “Давр дарди” номли спектакль сценарийси ғолиб деб топилган эди. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда коррупциянинг давлат ва жамиятга салбий таъсирини чуқур талқин этиб, фуқароларда ушбу иллатга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилувчи ушбу асар режиссёр Марс Нуратдинов раҳбарлигидаги Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри ижодкорлар жамоаси томонидан саҳналаштирилди.

Лойиҳанинг иш режасига асосан спектакль ноябрь ойида давлат ҳокимияти бошқаруви органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун намойиш қилинди.

Спектаклда коррупциянинг фожиавий оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали ёритиб берилган. Таъмагирлик йўлини танлаган олийгоҳ ўқитувчиси талабалардан бирини “ўқишга сени мен киритдим” дея пора талаб қилади. Айтилган пулни бермаса, уни ўқишдан четлатиш билан таҳдид қилади. Асар сўнгида талаба қизнинг онаси тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади ва таъмагир ўқитувчи қўлга олиниб, озодликдан маҳрум қилинади. Асарнинг кульминацион нуқтаси – унинг оила аъзолари – фарзандлари ва турмуш ўртоғининг монологлари ҳар қандай томошабинни таъсирлантириб, ҳалоллик ва адолатга даъват этади.

Спектаклда иштирок этган давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, шунингдек олий таълим муассасалари талабалари коррупциянинг нақадар аянчли оқибатларга олиб келиши ва фожиавий якун топишига гувоҳ бўлдилар.

Дарҳақиқат, коррупция жамият ва давлат ривожига жиддий тўсиқ бўлиб, унинг олдини олиш мамлакат тараққиётининг муҳим шартидир. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.  Давлат ҳокимияти органларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш орқали инсон омили камайтирилмоқда. Бу эса порахўрликка қарши самарали чоралардан биридир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда. Маҳаллаларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жамоатчилик кенгашлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда шаффоф муҳит яратишга қаратилган чоралар кўрилмоқда. 

Буларнинг барчаси коррупцияга қарши курашда давлат ва жамоатчиликнинг муштарак ҳаракати ўз самарасини бераётганидан далолатдир.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг грант лойиҳаси доирасида саҳналаштирилган ушбу спектакль ҳам аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026