12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:42
Жамият 👁 622

ТУМАНИМИЗДА “ХАВФСИЗ ҲУДУД” МАХСУС ПРОФИЛАКТИК НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ТУМАНИМИЗДА “ХАВФСИЗ ҲУДУД” МАХСУС ПРОФИЛАКТИК НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятда қонунларимизга ҳурмат ва итоаткорлик, фуқаролар ўртасида жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, соҳа масъуллари томонидан жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилаётгани бу борадаги ишлар натижадорлигини оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2024 йил 11 ноябрдаги Фармойишига асосан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг фармойишига кўра, 2024 йилнинг 11 ноябрь ва 2025 йил 2 январь кунлари оралиғида Қорақалпоғистон Республикасида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик долзарб 50 кун сифатида белгиланиб, ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган эди. Айни кунларда ишчи гуруҳ томонидан Амударё туманида ҳам долзарб 50 кун доирасида профилактик назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Назорат тадбирлари жараёнида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан аҳолига жамоат хавфсизлиги тўғрисида тушунчалар ҳам бериб борилмоқда.

Аввало, жамоат хавфсизлиги – бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий манфаатларини тўсқинликсиз амалга оширишни таъминлаш, турли кўринишдаги хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган жамоат муносабатлари эканлиги, фуқаролар ва давлатнинг осойишталигига, инсонларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларнинг келиб чиқишига қарши тез ва ишончли чоралар кўриш, бу борадаги фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари тўғрисида масъуллар томонидан атрофлича маълумотлар тақдим этилиб, йўлларда ҳаракатланиш маданиятига амал қилиш зарурлиги ҳақида тушунтиришлар, тавсиялар берилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги йилларда халқимизнинг иқтисодий фаровонлиги ошиб, деярли ҳар 5 хонадондан бирида енгил автомобиль ёки скутерлар мавжуд. Оддий, халқона тил билан айтганда, йўлларимиз тўла машина. Бу фаровонлик биз учун қанчалик ёқимли бўлишидан қатъий назар, йўлларда эҳтиёткорлик ва огоҳликни унутишга ҳаққимиз йўқ. Чунки салгина эҳтиётсизлик тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик инсонлар ўлимига ёки умрбод ногирон бўлиб қолишларига олиб келиши ҳеч гап эмас.

Шунингдек, жамоат жойларида, тўйхоналар, истироҳат боғлари, умумтаълим муассасалари, бозорлар атрофида спиртли ичимлик таъсирида шовқин кўтариш, бегуноҳ фуқароларни ҳақоратлаш, таълим-тарбия жараёнига, инсонларнинг дам олиш, ҳордиқ чиқариш дамларига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил ҳуқуқбузар фуқароларнинг жамиятда ўзини тутиш қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида келиб чиқадиган кўнгилсиз ҳодисалар туфайли айрим ҳолатларда бундай шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилаётгани ҳам сир эмас.

Бу каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Амударё туманининг барча ҳудудларида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ноябрь санасидан бошланган долзарб 50 кунлик “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик назорат тадбирлари 2025 йил 2 январгача давом этади ва мазкур тадбир доирасида режавий асосда туманимиз аҳолисининг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган “Тиғ”, “Хавфсиз тун”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Светофор” каби маърифий суҳбатлар, тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам олиб борилади.

Қадрли юртдошлар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг иши. Чунки ҳар қандай хавф-хатардан холи ҳудудда ривожланиш ва тараққиёт, тинчлик ҳоким бўлади, оилаларда хотиржамлик ҳукм суради. Хотиржамлик эса ҳар бир инсонга бахтиёрлик бахш этади. Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида ҳар бирингизни жамоат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга чақирамиз.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026