28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:43
Фан ва таълим 👁 557

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида мактабгача таълимда инновацион ёндашувлар ва тажриба алмашишга қаратилган семинар ташкил этилди

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида мактабгача таълимда инновацион ёндашувлар ва тажриба алмашишга қаратилган семинар ташкил этилди

Бугунги кунда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Айниқса, мактабгача таълим босқичида болаларнинг маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун замонавий ёндашувларни қўллаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган мақсад тарбиячилар ва педагогларнинг тажриба алмашишлари учун шароит яратиш ҳамда янги инновацион усулларни амалиётга жорий этишдир.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими режаси асосида Тўлқин овулидаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган мазкур семинар мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилар учун чинакам тажриба алмашиш майдонига айланиб, таълим жараёнига замонавий ёндашувларни жорий этиш йўлида муҳим аҳамият касб этди. 

Семинарга тумандаги 15та мактабгача таълим ташкилотининг директорлари ва тарбиячилари жалб қилинди. Тадбирни Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти Шаҳноза Қиличова очиб берди. Таъкидланганидек, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилаётган ушбу семинар тарбиячиларнинг касбий малакасини ошириш ва тарбияланувчиларга инновацион таълим бериш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш жамиятнинг маънавий ривожланишига хизмат қилади. 

Семинар давомида тарбиячи ва педагоглар кичик гуруҳларга бўлиниб, машғулот жараёнларини кузатишди ва фаол фикр алмашишди. Машғулотларда тарбиячилар томонидан интерактив усуллар ва замонавий педагогик ёндашувлар намойиш этилди. Хусусан, тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Соҳиба Уразақованинг “Ватан ҳимоячилари куни” мавзусидаги дарси болажонлар қалбида ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини шакллантиришда самарали бўлди. Иштирокчилар томонидан унинг ижодкорлик билан ёндашган усуллари юқори баҳоланди. 

Катта гуруҳ тарбиячиси Сурайё Тангирбергенова, ўрта гуруҳ тарбиячилари Мавлуда Отажонова ва Мунаввар Собирова ҳамда кичик гуруҳ тарбиячиси Манзура Шукуриллаева томонидан ўтказилган машғулотлар ҳам таълим жараёнига инновацион ёндашувларни олиб киришда муваффақиятли бўлди. Бу дарсларда тарбияланувчиларнинг ижодий ва интеллектуал ривожланиши учун янги имкониятлар тақдим этилди. 

Машғулотлардан сўнг ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилинди. Жумладан, 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори Зайнаб Эрнапасова ва 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори Мунаввар Тўраева семинарни янада самарали ўтказиш бўйича ўз тавсияларини билдиришди. Бу каби тадбирлар нафақат тарбиячиларнинг малакасини оширади, балки таълим жараёнида болаларнинг индивидуал қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши таъкидланди. 

Семинарда муҳокама қилинган услублар ва таклиф этилган тажрибаларни бошқа ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этиш амалиётни янада такомиллаштиради. Қайд этилганидек, бундай тадбирлар болаларни баркамол авлод сифатида тарбиялаш ва замонавий таълим тизимини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Давлат ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлиги эса ушбу жараёнда асосий омил бўлиб қолади. 

Маълумот ўрнида, семинар ташкил этилган 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси 1990 йилда қурилган бўлиб, 2018 йилда реконструкция қилинган. Бугунги кунда мазкур муассаса 150 нафар тарбияланувчига сифатли таълим-тарбия бериб келмоқда.

Мазкур семинар мактабгача таълим тизимининг янги имкониятларини очиб бериш ва педагогларнинг касбий малакасини оширишга хизмат қилди. Таълим жараёнида болаларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун инновацион усулларни қўллаш зарурияти яна бир бор тасдиқланди. Бундай тадбирлар нафақат таълим сифатини оширади, балки ёш авлодни баркамол инсонлар сифатида шакллантиришга, жамиятнинг маънавий-маърифий тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшади. Келгусида бундай семинарларни давом эттириш, ютуқларни мустаҳкамлаш ва бошқа ҳудудларга татбиқ этиш мактабгача таълим тизимининг замонавий талабларига жавоб берадиган даражада ривожланишига замин яратади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026