2025 йил ҳосили учун уруғлик экинларини етиштириш бўйича танлов эълон қилинади
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими 2025 йил ҳосилидан уруғлик пахта хомашёси ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасида тендер танлови ўтказилишини маълум қилади.
Танлов жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтиши учун ҳужжатлар электрон тарзда "E-urug‘" (e-seeds.uz) ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Тендер ҳужжатларини қабул қилиш санаси: 2025 йил 1 февралдан бошланади.
Танловда иштирок этиш тартиби:
Барча иштирокчилар "E-urug" (e-seeds.uz) ахборот тизими орқали онлайн ариза топшириши лозим.
Манзил:
Манғит шаҳри, Гурлан кўчаси, 65 уй, туман ҳокимлиги биноси, 2-қават, Қишлоқ хўжалиги бўлими.
Телефон: 61-515-32-86
Барча қишлоқ хўжалиги субъектларини танловда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶