12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Фан ва таълим 👁 568

30-сонли мактабда “Барҳаёт сиймолар” номли тадбир бўлиб ўтди

30-сонли мактабда “Барҳаёт сиймолар” номли тадбир бўлиб ўтди

Мана орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики, улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда. Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 584 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таълим муассасалари ва маданият марказларида икки буюк сиймо таваллудига бағишлаб катта тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Амударё туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабида “Барҳаёт сиймолар” номи остида ўтказилди. Тадбирда мактаб директори Қувват Ниёзов, директор ўринбосари Дилноза Файзуллаева, мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчилари Фотима Эшимбетова, Умида Раҳимбоевалар қатнашишди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда 9-“а”, 9-“б” ва 9-“в” синф ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.

Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Раҳимбоева ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутишини, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи жиҳатидан ҳам, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги жиҳатидан ҳам ўхшаши йўқ сиймо эканлигини, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг ўқувчилар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал, рубоий, қитъа ва фардлардан намуналар ўқиб, Навоий ғазали асосида ижро этилган куй-қўшиқларга рақсга тушдилар. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она Ватани Андижоннинг миллий рақсига айланган “Андижон полькаси”га, дарбадарликда юриб, қўним топган ҳинд элининг миллий куйларига ижро этилган рақслар томошабинларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Алишер Навоийнинг зиддиятларга тўла мураккаб ҳаёт йўли бадиий бўёқларда таъсирчан тасвирланиб, иштирокчиларни хаёлан Навоий яшаган даврларга саёҳатга чорлади.

Навоий туркий тил асосида бетакрор боғ яратиб, дунё аҳлини ҳайратга солган бўлса, Бобур шу туркий назм гулшанидаги бепоён боғни чин маънода бўстонга айлантирган ва ҳинд юртида ҳам ижодкорлар раҳнамоси бўлган. Ҳазрат Бобур ҳақида дунё олимлари турли жанрда 12 мингдан зиёд катта-кичик асар ёзган. Навоий яратган жами 34 та йирик асарнинг ҳар бири ҳақида эса юзлаб тадқиқотлар қилинган, диссертация ва монографиялар ёзилган.

Тадбирда мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Фотима Эшимбетова қайд этганидек, Алишер Навоий ўз ижодида барчани дўстликка ва бир-бирини ўзаро тўғри тушунишга даъват этган. Беназир сўз устаси ва доно давлат арбоби сифатида халқ билан ҳамиша бирга бўлган, унинг орзу-истаклари билан яшаган ва ижод қилган. У ўз ҳисобидан юздан зиёд биноларни қурдирган, оддий одамларга беғараз кўмак кўрсатган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса нафақат шоир, балки ўз даврининг тарихчиси, этнографи, ўлкашуноси, географи ҳамдир.

Шу ўринда айтиш лозимки, мазкур тадбир рус тилида таҳсил олувчи синф ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган бўлса-да, юқори даражадаги тайёргарлик ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Бу уларнинг Навоий ва Бобур ижодига бўлган қизиқишларини янада ошириб, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишдек шарафли туйғуларни қалбларига сингдирди.

Фотима Эшимбетова 30-сонли мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026