12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Саломатлик 👁 614

Репродуктив саломатлик – соғлом авлод ва мустаҳкам жамият гарови

Репродуктив саломатлик – соғлом авлод ва мустаҳкам жамият гарови

Ҳар бир инсоннинг соғлом ва фаровон ҳаёт кечириши, соғлом авлодни дунёга келтириши учун репродуктив саломатлик муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, репродуктив саломатлик нафақат жинсий алоқа ва фарзанд кўриш билан боғлиқ жараёнларни, балки умумий жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонликни ҳам қамраб олади. 

Репродукция – лотинча “қайта тиклаш” ва “яратиш” маъноларини англатади. Биологияда бу тушунча организмнинг ўзини такрор яратиш жараёнини ифодалайди. Репродуктив саломатликка таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, улар биологик, экологик, ижтимоий ва психологик факторлардан иборат. Аёллар учун энг қулай ҳомиладорлик ёши 20–35 ёш оралиғи ҳисобланади, чунки бу даврда организм туғишга энг тайёр ҳолатда бўлади. Эркакларда эса 40 ёшдан кейин сперма сифати пасайиши натижасида фарзанд кўриш имконияти камаяди. 

Генетик ва гормонал омиллар ҳам репродуктив саломатликка таъсир кўрсатади. Айрим ирсий касалликлар бепуштликка ёки ҳомила ривожланишида муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, гормонал мувозанатнинг бузилиши ҳам репродуктив тизим фаолиятини издан чиқариши мумкин. Носоғлом овқатланиш, витамин ва минераллар етишмовчилиги жинсий саломатликка салбий таъсир қилади. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли бепуштлик хавфини оширади. Жисмоний фаолликнинг етишмовчилиги ёки ортиқчалиги ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Атроф-муҳит ва экологик омиллар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳавонинг ифлосланиши, зарарли кимёвий моддалар, оғир металлар ва радиация таъсири организмга кириб, репродуктив тизим фаолиятини бузиши мумкин. Завод ва кимё саноатида ишловчи инсонлар кўпинча репродуктив муаммоларга дуч келишади. Бундан ташқари, психологик омиллар ҳам аҳамиятли бўлиб, доимий стресс, депрессия ва руҳий зўриқиш жинсий гормонлар мувозанатига таъсир қилиб, либидо пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Оилавий муҳитдаги тушунмовчиликлар ва ижтимоий босим ҳам жинсий ҳаёт сифатига таъсир қилади. 

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш учун бир қатор муҳим чоралар кўриш зарур. Аввало, тиббий кўрикдан мунтазам ўтиш керак. Гинеколог, уролог ва эндокринологлар кўригидан ўтиш репродуктив муаммоларни олдиндан аниқлаш ва даволаш имконини беради. Шунингдек, тўғри овқатланиш, организм учун зарур витамин ва минералларни етарли миқдорда истеъмол қилиш, жисмоний фаоллик билан шуғулланиш, зарарли одатлардан воз кечиш ва уйқу режимини сақлаш жуда муҳим. 

Бундан ташқари, жинсий йўл билан юқадиган касалликлардан ҳимояланиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва тиббий кўрикдан ўтиш орқали ўз саломатлигингизни асрашингиз мумкин. Шу билан бирга, бола туғишни режалаштириш, тиббий текширувлардан ўтиш ва руҳий барқарорликни таъминлаш орқали келажак авлоднинг соғлом туғилишига ҳисса қўшиш мумкин. 

Репродуктив саломатлик нафақат шахсий ҳаёт, балки жамият тараққиёти учун ҳам муҳим масала ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўз саломатлигига эътибор бериши орқали соғлом ҳаёт кечириши ва келажак авлоднинг соғлом туғилишига ҳисса қўшиши мумкин. Шунинг учун соғлом келажакни таъминлаш учун ҳар бир инсон бугундан бошлаб ўз саломатлигига эътибор қаратиши лозим.

Луиза Янгибоева, Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026