29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:09
Жамият 👁 373

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий ёрдамлар ва хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, юртимизда инсон манфаатлари устуворлигига қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва унинг ҳудудлардаги бошқармалари ҳамда ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар Марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур Қарор билан Марказлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал хизматлар кўрсатиш вазифаси юклатилган эди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу режаларга мувофиқ муаммоларни маҳаллалар кесимида ҳал этиш бўйича манзилли саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан зарур кўрсатмалар ҳам тақдим этилганди.

Айни пайтда мазкур агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъуллари ва етакчи мутахассислари томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларнинг ҳаётига доир шахсий муаммоларини ўрганиш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

Ана шундай сайёр қабуллардан бири жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг Амударё туман бўлими биносида ҳам ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Зияубай Каленов раҳбарлигида Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабулда мазкур марказ бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, туманнинг Қиличбой, Тош ёп овуллари, шунингдек, Арнабўйи, Намуна, Навоий ва Ойбек номли, Дурунки, Бой овул, Янгиобод, Хизр эли, Бўстон маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари қатнашди.

Сайёр қабул  давомида жами 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 4таси болалар нафақасини тайинлаш, 2таси ногиронлик аравачалари олиб беришда кўмаклашиш, 1таси ногиронликни белгилаш, 4таси даволаниш бўйича дори-дармон воситалари олиш, шунингдек, 1таси васийликка расмийлаштириш, қолганлари вояга етмаганларнинг яшаш манзилини белгилаш, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш ҳамда “ёлғиз кекса” реестрига киритиш бўйича мурожаатлар бўлиб, аксарият фуқароларнинг мурожаатлари сайёр қабул жараёнида, жойида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, бир нечта мурожаатлар тегишли ташкилотлар аралашуви талаб этилиши боис мазкур мурожаатлар эгаларига зарур ҳуқуқий тушунчалар ва маълумотлар берилди. Қолган мурожаатлар эса тегишлилиги бўйича қатъий назоратга олинди.

Сайёр қабул жараёнида иштирокчилар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Уларнинг барча саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.

Бевосита маҳаллаларга чиққан ҳолда, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари ва ижтимоий ходимлар, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирокида ўтказилаётган бу каби сайёр қабул қабуллар мамлакатимизда аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизими тобора такомиллашиб бораётганининг ёрқин ифодасидир

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026