13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Жамият 👁 472

Чойкўл овули ва Бўстон маҳалласида сумалак сайллари ўтказилди

Чойкўл овули ва Бўстон маҳалласида сумалак сайллари ўтказилди

Баҳор фасли нафақат ёшариш ва янгиланиш айёми, балки дилларни дилларга улаб, эл-улус, қўни-қўшнилар орасида оғзибирчилик, меҳр-мурувват ҳар қачонгидан ҳам кучайиб, ўзаро бирдамлик ҳукм сурадиган фаслдир. Боиси, ушбу фаслда асрий анъаналаримиз улуғланувчи байрамлар кўп. Халқимиз февралнинг охирги кунларидан бошлаб, баҳорнинг сўнгги кунларигача сумалак сайлларини ўтказадилар. Маҳалладошлар эса, турли хил баҳорий таомлар тайёрлаб, бир-бирига илинишади. Маҳалладаги ночор, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, неча-неча кўнгиллар обод бўлади. Бу йил ана шундай гўзал ва хайрли амаллар қилинадиган навбаҳор фасли Рамазон билан ҳамқадам бўлди. Натижада, юртдошларимиз қалби саховат-у, эҳтиромга янада тўлиб, жойларда сумалак сайллари ўтказилмоқда.

Ана шундай гўзал тадбирлардан бири яқинда Амударё туманининг Чойкўл овули ва Бўстон маҳалласида бўлиб ўтди. Чойкул ОФЙ хотин қизлар фаоли Сайлихон Муратбаева бошчилигида ташкиллаштирилган сумалак сайлида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова, турли идора-ташкилотлардан келган меҳмонлар, шунингдек, овулдаги нуроний онахон-у, қиз-келинчаклар, фаол аёллар, маҳалла аҳли иштирок этдилар.

Маҳалланинг Дилбанд-2 кўча бошчиси Роҳатой Ерекеева кўчасидаги аёллар билан биргаликда сумалак, кўк сомса, патир, бўғирсоқ сингари миллий егуликларимиздан дастурхон тузаб, меҳмонларни нон-туз билан кутиб олдилар.

Сумалак миллий таомининг тайёрланиши ўзгача бир завқли жараён бўлса, буғдойни ундириб, қозонга солишгача бўлган жараён ҳам муҳим ва масъулиятли ҳисобланади. Сабаби, сумалакнинг қай даражада ширин ва тотли чиқиши айнан ўша жараёнга боғлиқ. Маҳалланинг кайвони аёлларидан Бибисора Султонова ана шу масъулиятли вазифани ўз зиммасига олиб, буғдойни ўстириб берган бўлса, Гўзал Ёвмутбаева хонадонида дошқозон осилди.

Шунингдек, сумалак сайлида Ширин Юсупова, Ойсултон Болтабаева, Нилуфар Гаипова, Гавҳар Шатаева, Мамура Камолова, Гулнора Раимова, Тозагул Хожиева сингари бир қатор фаол аёллар қатнашдилар. Шу билан бирга, маҳалладаги учта хонадонда байрамона ва баҳорий дастурхонлар ёзилиб, миллий таомларимиз тортилди.

Меҳмонлар ва маҳалла аҳли ушбу ноз-неъматларлардан бахраманд бўлиб, эл-юрт тинчлиги, дастурхонларимиз тўкинлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Нон, патир, кўк сомса, гумма, жўхори куртик, зоғора, бўғирсоқ каби неъматларни тайёрлаб, дастурхонга тортишда овулдаги Маҳмуд Норбаев, Омонгул Дустмуратова, Нурбек Уразимбетов, Гуласал Хайтаковалар оилалари фаоллик кўрсатди.

Шунингдек, миллий таомларни тайёрлашда ва меҳмонларни муносиб кутиб олишда Бешчинор кўчаси бошчиси Малика опа Нурманова, Дилбанд кўчаси кўча бошчилари Зумрад Жабборова ва Салима Гулмоновалар бошчилигида Салтанат Рахматуллаева ҳамда муқаддас Қурбаниязова хонадонлари ҳам фаоллик кўрсатиб, Шахноза Казакова, Феруза Раимова, Наргиза Камолова, Манзура Рахматуллаева, Муҳаббат Алиева, Тўлғоной Нуримова, Дилноза Жуманиязова, Муҳаббат Каллиева каби бир қатор аёл-қизлар ҳам ушбу хайрли ишга ҳисса қўшдилар.

Миллий анъаналаримиз акс этган мазкур тадбир баҳорий куй-қўшиқларга, ўйин-кулгуларга уланиб кетди.

Яна шундай “Сумалак сайли” тадбирларидан бири туманимизнинг Бўстон маҳалласида ҳам ўтказилди. Ушбу тадбир ҳам миллий урф-одатларимизни тарғиб қилиш, ўзаро тотувлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, хайр-у, саховат туйғуларини камол топтириш ниятида ташкил қилинди.

Тадбир маҳаллада яшовчи тадбиркор Гуласал Ўрозметова хонадонида бўлиб ўтди. Хонадон ҳовлисида тўртта дошқозонда сумалак қайнатилиб, жараёнга маҳалладаги нуроний онахонлар, маҳалла хотин-қизлар фаоли Гўзал Собирова, аёл-қизлар, маҳалладаги “Aristokrat baby” оилавий боғчасининг тарбияланувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида миллийлигимиз, миллий қадриятларимиз улуғланиб, “Алла”, “Ёр-ёр” каби миллий ўзлигимизни акс эттирувчи қўшиқларимиз янгради. Йиғилганлар дошқозон атрофида эзгу тилаклар айтиб, дуога қўл очдилар. Маҳалладошларни эзгу ният илинжида бир манзилга жамлаган сумалакка меҳр, мурувват, барака ёғилиб, юртдошларимиз қалбларига баҳорий илиқлик олиб кирди.

Сумалак сайли давомида саховатпеша ҳамюртимиз Гуласал Ўрозметова томонидан маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, сумалаклар тарқатилиб, уларга байрам совғалари ҳам топширилди. Албатта, бундай эътибор ва ғамхўрликдан қанчадан-қанча кўнгилларга шодлик улашилган бўлса, ажаб эмас.

Ҳа, сумалак сайлларининг аҳамияти, инсонларни бирдамликка, оғзибирчиликка, дўстликка чорлашида, гиналарни унутиб, одамларни кечиримлилик, бағрикенглик сари етаклашидадир.

Азиза Мадраҳимова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026