14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 00:44
Маданият 👁 751

Орол маданияти саммити доирасида Чилпиқ тарихий ёдгорлигида концерт дастури ташкил этилди

Орол маданияти саммити доирасида Чилпиқ тарихий ёдгорлигида концерт дастури ташкил этилди

Орол маданияти саммити доирасида қадимий Чилпиқ тарихий ёдгорлигида илк бор бетакрор мусиқа оҳанглари янгради. Очиқ осмон остида ўтказилган концерт дастури нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик қалбидан ҳам муносиб ўрин олди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 28 март кунги “Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилди. Қарорда Оролбўйи минтақасида қулай табиий муҳит яратиш, ноёб маданият ва тарихий меросни асраш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган. Шу боис, саммит ҳар ўн саккиз ойда — баҳор ёки кузда доимий равишда ўтказиладиган йирик маданий-илмий платформага айланиши кўзда тутилган.

6 апрель куни бўлиб ўтган концерт санъат ва маданият ходимлари, ёш истеъдод соҳиблари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, моҳир раққосаларнинг чиқишлари билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Мусиқа, шеърият ва миллий рақслар уйғунлиги томошабинларга хуш кайфият улашди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, туманимиз меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Тадбир мазмунан бой чиқишлар билан давом этди ва йиғилганларга яна бир карра миллий фахр ва руҳий юксалиш бахш этди.

Концертда халқ артистлари, маданият ходимлари ва туманимиз санъаткорлари ижросида миллий ва замонавий эстрада оҳанглари янгради. Айниқса, хоразмча қўшиқлар кечага ўзгача файз бағишлаб, санъат шинавандаларини жўшқин рақсларга чорлади.

Орол маданияти саммити доирасида ўтказилаётган тадбирлар минтақанинг ноёб маданий меросини танитиш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Саммит фақат концертлар билан чекланмай, кенг қамровли илмий ва амалий лойиҳаларни ҳам ўз ичига олади.

Жумладан, барқарор ечимлар ва стратегиялар яратишга қаратилган таълим дастури асосида Орол мактаби фаолиятини ташкил этиш, замонавий технологиялар ва анъанавий меъморчилик асосида “Истиқлол” маданият ва истироҳат боғи, боғ ҳудудида жойлашган болалар кутубхонасини қайта барпо этиш, халқаро тадқиқотлар ва фанлараро ҳамкорликни кучайтириш каби йўналишлар белгилаб олинган.

Чилпиқ қўрғонида янграган мусиқа ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи маданий ришталарни яратди. Халқлар ва миллатлар ўртасидаги маданий кўприкка айланган концерт симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқона оҳангларнинг мукаммал уйғунлигини намоён қилди. Қадимий Чилпиқ қўрғонида янграган оҳанглар Оролбўйининг руҳий тикланиши, маданий қайтадан юксалиши ва глобал ҳамжиҳатлик сари ташланган муҳим қадамга айланди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019