28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:19
Жамият 👁 334

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ МЕҲНАТ ФРОНТИ ИШТИРОКЧИСИ ВАЛЕНТИНА ПЕТРОВНА ВА СОБИҚ БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИ ШАВКАТ САИДБОЕВЛАР “БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ” ЮБИЛЕЙ МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ МЕҲНАТ ФРОНТИ ИШТИРОКЧИСИ ВАЛЕНТИНА ПЕТРОВНА ВА СОБИҚ БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИ ШАВКАТ САИДБОЕВЛАР “БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ” ЮБИЛЕЙ МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Инсоният тарихида беадад нафрат ва даҳшатли хотиралар, урушни қўзғаганларга нисбатан сўнгсиз лаънатлар билан эсланадиган Иккинчи жаҳон урушидан кейин орадан 80 йил ўтса-да, унинг дунё халқлари қалбларига солган оғир асоратлари ҳамон оғриқли. Инсоният юрагидаги фашизмга нисбатан нафрат олови ҳали ҳам сўнгани йўқ. Дунё миқёсида Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида тинчлик туғини баланд тутиб, қаҳрамонона кураш олиб борган уруш фахрийлари, фронт ортидаги оғир меҳнат фронти иштирокчилари сафи йил сайин камайиб бораётган бўлса-да, уруш кўрган қаҳрамон жангчиларнинг фарзандлари, неваралари – бугунги авлод учун уларнинг фидойилик онларига тўла ҳаёт йўллари чексиз ҳурмат ва эҳтиром, ёрқин хотиралар тимсолига айланган.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бутун дунё миқёсида ўтказилган тантанали тадбирларда, шунингдек, мамлакатимизда ҳам бугунги кунда кексалик гаштини сураётган уруш фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши даври фронт орти меҳнат фидойиларига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилиб, Президентимиз Фармонига мувофиқ пул мукофотлари, эсдалик юбилей медаллари топширилди. Шунингдек, яқинда бир гуруҳ юртдошларимиз Россия Федерацияси Коммунистик партияси марказий қўмитаси томонидан таъсис этилган “Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали билан тақдирландилар.

Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласида истиқомат қилувчи Валентина Петровна айни пайтда 91 ёшдалар. Болалиги ва ўсмирлиги иккинчи жаҳон уруши даврига ва урушдан кейинги тикланиш йилларига тўғри келган онахон бутун онгли ҳаётини ёш авлод таълим-тарбиясига, она Ватанда тинчлик ва тотувликни таъминлашга бағишлаган фидойи устоз. Бугунги кунда фахрий устознинг шогирдлари орасида фан докторлари, давлат ва жамоат арбоблари, элим, юртим, деган фидойи инсонлар жуда кўп.

Онахоннинг фидойи меҳнатлари давлатимиз томонидан турли йилларда муносиб баҳоланиб, юксак қадрланган фахрий устоз фронт орти меҳнат фронтидаги фидокорона хизматлари учун ва фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси Коммунистик партияси марказий қўмитаси томонидан таъсис этилган “Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали билан тақдирланди.

Онахонни табриклаш учун унинг хонадонига ташриф буюрган Ўзбекистон “Ветеран” фахрий жангчилар бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими раҳбари Раҳматулла Ҳайитбоев ҳамда мазкур уюшма аъзолари фахрий устозни байрам билан табриклаб, эзгу тилаклар изҳор этдилар.

Шу куни Раҳматулла Ҳайитбоев раҳбарлигидаги масъуллар ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Афғонистон заминидаги қонли жангларда иштирок этган собиқ байналмилал жангчи Шавкат Саидбоевнинг хонадонига ҳам ташриф буюрдилар.

Таълим-тарбия соҳасининг фахрийси, айни пайтда фарзандлари ва неваралари ардоғида яшаётган Шавкат Саидбоев бир ярим йил давомида, 1985-1986 йилларда қардош Афғонистон заминидаги жангларда иштирок этди. Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри яқинида амалга оширилган махсус операцияда елкасидан оғир яраланди. Ушбу махсус операцияни муваффақиятли амалга оширишдаги қаҳрамонлиги учун Олий қўмондонлик томонидан “Жанговар хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Қонли тўқнашувларда бир неча марта оғир яраланиб, жароҳатлари битгач яна муросасиз, жангларда қатнашди.

Даҳшатли уруш азобларини тортган, алал-оқибат тинч, осуда Ватанига елкасидаги оғир жароҳат билан қайтган собиқ байналмилал жангчи Шавкат Саидбоев уруш даҳшатларини ўз танасида ҳис қилган инсон сифатида ёшлар билан учрашувларда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, она Ватанга чуқур меҳр-муҳаббат билан яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, бугунгидай тинч-осуда замоннинг қадрига етиш ҳар бир инсоннинг юксак ватанпарварлик бурчи тўғрисида, тинчлик ва дўстлик, миллатлараро тотувликнинг қадри, урушнинг инсоният тараққиётига тамоман ёт қиёфаси ҳақида ҳаётий ҳикоялар сўзлайди. Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга содиқ бўлишга даъват этади.

Собиқ байналмилал жангчи Шавкат Саидбоев умр йўлдоши Ёрқиной Шомуродова билан икки ўғил, бир қизни эл-юрт корига муносиб инсонлар қилиб тарбиялаб, вояга етказишмоқда. Ўз умрини миллатлар дўстлиги ва тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган Шавкат Саидбоев Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси Коммунистик партияси марказий қўмитаси томонидан таъсис этилган “Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали билан тақдирланди.

Мукофотни топшириш маросимида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматов, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” фахрий жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими раҳбари Раҳматулла Ҳайитбоев ҳамда мазкур уюшма аъзолари иштирок этишди. Маросим иштирокчилари фахрий жангчи Шавкат Саидбоевга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тиладилар.

Вақт – олий ҳакам. Ўтаётган умримизнинг ҳар бир лаҳзасида ана шу олий ҳакамнинг муҳри бор. Ёмонлик ҳам эзгулик ҳам вақтнинг одил муҳри остида ўз баҳосини олади. Урушнинг халқлар бошига ёғдирган мислсиз талафотлари, азоб-уқубатлари вақт муҳр босган энг чиркин давр сифатида инсониятга мангу ёт қиёфа бўлиб қолаверади. Уни жумла башар бир ибора билан мангу лаънатлайверади: “Номинг ўчсин, уруш!”

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026