13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Жамият 👁 335

Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилди

Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Амударё туманида ҳам фуқаролар йиғини раислигига сайлов жараёнлари уюшқоқлик ва ошкоралик асосида ўтказилмоқда. Умумий ҳисобда мамлакат бўйича 9500дан ортиқ фуқаролар йиғини раиси сайланади. Амударё тумани бўйича эса жами 49 та фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилмоқда. Ушбу сайловларни ўтказиш мақсадида фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссия тузилган. Комиссия таркибига идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди. Комиссия қарорига асосан, сайловчиларнинг камида 12 фоизини қамраб олган вакиллар сайловларда иштирок этиши белгиланган. Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига асосан сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус тадбирлар режаси тасдиқланган.

Яқинда Чойкўл овулида ҳам фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди. Ҳудуддаги маданият маркази биносида ўтказилган сайловда сайловчилар вакилларининг 80 фоиздан ортиғи иштирок этди. Сайлов жараёни ошкоралик, тенглик ва шаффофлик тамойиллари асосида юқори савияда ташкил этилди.

Маҳалла раиси лавозимига қўйилган асосий талабларга кўра, номзод Ўзбекистон фуқароси бўлиши, олий маълумотга эга бўлиши, сайловгача камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик ёки бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш ва ҳаётий тажрибага ҳамда аҳоли орасида обрў-эътиборга эга шахс бўлиши шарт.

Жойларда фуқаролар йиғинлари қарори билан сайловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, уларнинг таркибига тегишли ҳудудда жойлашган маҳалла, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек туман кенгаши депутатлари киритилган. Ишчи гуруҳлар тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда қонунда белгиланган муддатда раис лавозимига номзодларни кўрсатдилар.

Кейинги босқичда эса туман ҳокими фуқаролар йиғини раиси лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ишчи гуруҳларга топшириш учун ушбу номзодлар бўйича ўзининг асослантирилган хулосаларини тегишли комиссияларга юборди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмасдан, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни қонунга мувофиқ равишда мустақил ҳал этиши белгиланган. Давлат эса мазкур органлар фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади ва уларга қонун билан берилган ваколатларни амалга оширишда кўмаклашади.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонун асосида тартибга солинади. Кейинги йилларда мазкур қонунга маҳалла раислари сайлови тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, қонунга киритилган ўзгартишларга асосан, фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Шунингдек, бўшаб қолган лавозим ўринларига ҳам фуқаролар йиғини раислари беш йил муддатга сайланиши белгиланди.

Чойкўл овул фуқаролар йиғинидаги сайловда иштирок этган номзодлар сайловчиларни ўз дастурлари билан таништирди. Сайлов жараёни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали ўтказилди.

Овоз бериш якунларига кўра шу кунгача мазкур лавозимда ишлаб келаётган Бекзод Айтеков сайловчиларнинг 91 фоиз овозини тўплаган ҳолда Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Айни пайтда туманимизнинг бошқа овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам фуқаролар йиғини раиси сайловлари давом этмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026