14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:28
Иқтисодиёт 👁 626

ЭНЕРГОРЕСУРСЛАР ТЕЖАМКОРЛИГИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЭНЕРГОРЕСУРСЛАР ТЕЖАМКОРЛИГИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Амударё туман прокуратураси томонидан истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш, бу борадаги муаммолар бўйича аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, таъминотчи корхоналар билан истеъмолчилар ўртасидаги шартномаларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан таҳлилий мониторинг юритиш, шунингдек, энергоресурслар тежамкорлиги соҳасидаги амалий ишлар самарадорлиги бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб, табиий газ, электр энергияси ва сув таъминоти соҳаларидаги дебитор қарздорликларнинг камайишига эришилмоқда.

Туман Прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари Дўстлик, Арна бўйи ва Навоий номли маҳаллалар фуқаролар йиғинларида энерготежамкор ускуналар тарғиботига бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада таъминотчи корхоналар масъуллари, истеъмолчилар ҳамда таъминотчи тадбиркорлар иштирок этдилар. Ярмарка жараёнида мутахассислар томонидан энерготежамкор ускуналарнинг афзаллиги, бу ускуналарни хонадонларга ҳам ўрнатиш, “яшил энергия” манбаларини ҳаётга кенг жорий қилиш, улардан фойдаланиш қоидалари, экологик самарадорлиги тўғрисида кенг тушунча ва тавсиялар берилди.

Шу куни Амударё туман Прокуратураси, Департамент, ИИБ, Энергоинспекция ва коммунал ташкилотлар муҳандислари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ҳам амалга оширилиб, аниқланган хато-камчиликлар танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди. Назорат тадбирлари жараёнида аниқланган электр энергияси, табиий газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари, шунингдек, дебитор қарздорликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, штаб йиғилишида муҳокама қилинди ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга доир чоралар кўрилди.

Назорат гуруҳи аъзолари режавий-тадбирга мувофиқ 18-19 июнь кунлари Амударё туман Электр таъминоти корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ўрганишлар давомида куз-қиш мавсуми давомида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги электр энергияси узатиш тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, кам қувватли подстанциялари юқори кучланишли трансформаторларга алмаштирилгани, натижада туманнинг бир қанча ҳудудларида истеъмолчиларги узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича мавжуд камчиликлар бартараф этилгани маълум бўлди.

Хусусан, жорий йилда корхона муҳандислари томонидан 58 дона трансформатор пунктларида, 170,2 км узунликдаги ҳаво электр тармоғида мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, шундан 27 дона трансформатор пунктларида ва 86,2 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида мукаммал таьмирлаш ишлари ҳамда 259,3 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида эса жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг истеъмолчиларга қулайлик яратишга қаратилган Қарор ва кўрсатмаларига мувофиқ Амударё туманида танлаб олинган энг оғир 7 та – Бобур номли, Амир Темур номли, Қангли, Бўз ёп, Куюк кўпир, Оқ олтин овуллари ва Уйшин маҳаллаларида 42 км ҳаво электр тармоғини тортиш ва 1455 дона темир-бетон устунлари, 13 дона трансформатор пунктларини ўрнатиш режалаштирилган. Айни пайтга келиб, Бобур номли овулда 1 дона трансформатор пункти, 1,9 км узунликдаги замонавий СИП кабелли 37 дона темир-бетон таянч устунлари, Амир Темур номли овулда 2,9 км узунликда замонавий СИП кабели тортилиб, 270 дона темир-бетон таянч устунлари, Бўз ёп овулида эса 1 дона трансформатор пункти, 36 дона темир-бетон таянч устунлари ўрнатилди. Шунингдек, Уйшин маҳалласи ва Қангли овулининг ҳар бирига 1 донадан трансформатор пунктлари янгидан қўшимча ўрнатилди.

Ортиқча юклама билан ишлаётган юқори кучланишли Қиличбой подстанциясидаги куч трансформатори қуввати каттароқ бўлган куч трансформаторига алмаштирилиб, истеъмолчиларга йилнинг тўрт фаслида ҳам узлуксиз электр энергияси етказиб бериш таъминланди ва бу борадаги муаммолар тўлиқ бартараф этилди.

Назорат тадбирлари давомида Қипчоқ овулидаги ун ишлаб чиқариш заводига ўрнатилган қуёш панеллари ва унинг корхона иқтисодиётидаги афзалликлари ҳам батафсил ўрганилди. Корхонага қуёш панели ўрнатилгач, ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотларининг таннархи сезиларли даражада пасайган, иқтисодий самарадорлик ва ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошган. Шунингдек, қуёш панели ўрнатиш орқали иқтисодий самарадорликка эришаётган ҳудуддаги “Амат Тўраев” фермер хўжалиги фаолияти ҳам алоҳида эътироф этилди.

Уч кун давом этган назорат тадбирлари давомида “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими фаолияти ҳам назорат гуруҳи томонидан атрофлича таҳлил қилинди. Унга кўра, айни пайтда “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 40 минг 797 нафар истеъмолчиларга, шундан 15 минг 63та хонадонга ва та 284 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ, 25 минг 450 та аҳоли хонадонларига эса суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда фойдаланишда салкам 500 км газ тармоқлари бўлиб, шундан 35,1 км қисми юқори босимли, 152,9 км ўрта босимли ва 311,6 км қисми паст босимли газ тармоқларидир. Газ қувурларининг 27,9 км қисми ер остида ва 471,7 км қисми ер устида жойлашган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида ер ости ва ер усти газ қувурлари тўлиқ равишда чилангарлар томонидан кўздан кечирилиб, газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқлангач, мавжуд салбий ҳолатлар пайвандлаш йўли билан бартараф қилинган. Фойдаланишдаги жами 175 та газ тақсимлаш пунктлари ва газ тарқатиш тармоқлари белгиланган босимларга чидамлилик бўйича техник кўрикдан ўтказилган.

Тумандаги Арна бўйи, Бўстон, Ойбек номли маҳаллалар ва Тошёп овули ҳудудидаги табиий газ тармоқларини тартибга келтириш ҳамда бўяш ишлари сифатли олиб борилган. Шунингдек, бир қатор маҳаллалар ҳудудларидаги табиий газ қувурлари ҳамда газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Назархон овули ва Бештом маҳалласига 2 тадан, Беруний номли маҳаллага битта ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари янгидан ўрнатилиб, истеъмолчиларга қулайлик яратилди.

Туман бўйича 2025 йилнинг ўтган даврида 1993 та хонадонга энергия тежамкор горелкалар ўрнатилган. Кўп қаватли уйларга икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш, хонадонлардаги электрон газ ҳисоблаш ускуналарининг қувват батареяларини ўз вақтида алмаштириш орқали газ сарфи миқдорини тўлиқ ҳисоблаш ишлари алоҳида назоратга олинган.

Аҳоли истеъмолчиларидан 96 ҳолатда дебитор қарздорлик мавжудлиги аниқланиб, судга даъво аризаси киритиш орқали ушбу маблағни ундириш, табиий газдан фойдаланиш бўйича 46 та ҳолатда қоида бузиш ҳолатлари аниқланиб, етказилган зарарни тўлиқ ундириб олиш чоралари кўрилди.

2025 йилнинг биринчи ярмида аҳолига режадаги 1 минг 815 тонна ўрнига 1 минг 783 тонна суюлтирилган газ етказиб берилгани аниқланиб, бу бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Назорат гуруҳи аъзолари Тош ёп овули ҳудудида амалга оширилаётган табиий газ тармоқларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, “Паркент тажрибаси” асосида Арна бўйи маҳалласида табиий газ тармоқларини ер устига кўчириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, Тўлқин овули, Босув ва Дўстлик маҳаллалари ҳудудларида табиий газ тармоқларини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказиш жараёнини жадаллаштириш, суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, диспетчерлик хизмати фаолияти билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди.

Айни пайтда Амударё туман Прокуратураси томонидан энергоресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш борасидаги амалий тадбирлар давом этмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019