12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:59
Фан ва таълим 👁 322

Ишонч ва интилиш — муваффақият калити

Ишонч ва интилиш — муваффақият калити

Инсон кун келиб, ким бўлишини, қайси йўналишда ривожланишини, қандай орзу-мақсадларга интилишини англайди. Бу — инсонни шакллантирадиган, унинг келажакдаги йўлини белгилаб берадиган муҳим босқич. Мен тумандаги 40-сонли мактабни тугатиш арафасида бу ҳақда кўп ўйлаганман. Бугунги кунда эса Жанубий Кореядаги Сежонг университетида иқтисодиёт йўналиши бўйича таҳсил олмоқдаман.

Мактаб даврида тил ўрганишга катта қизиқишим бор эди. Айниқса, рус ва инглиз тиллари мени жуда ўзига жалб қилган. Бу тиллар орқали жаҳон билан мулоқот қилиш, янги билимлар олиш имконияти илҳом бағишларди. Ўшанда ўқитувчи ёки таржимон бўлишни орзу қилардим.

Вақт ўтиши билан аниқ фанларга, айниқса математикага бўлган қизиқишим ортиб борди. Математика ва иқтисодиёт соҳаларида инглиз тили катта ўрин тутади. Ана шу омиллар менинг кейинги танловимни белгилаб берди.

Ҳозирда Сежонг университетида 3-босқич талабасиман. Бу университетда таълим сифати жуда юқори. Биз ўз соҳасининг етук мутахассисларидан, дунё миқёсидаги профессорлардан дарс оламиз. Талабалар учун дарс жадвалини мустақил тузиш имкони берилган. Аммо бу эркинликда жуда кактта масъулият бор. Ҳар бир фан бўйича вақтида билим олиш ва топшириқларни бажариш талаб этилади. Университетдаги рақобат муҳити эса ҳар бир талабани ўз устида тинмай ишлашга ундайди. Ҳар семестрдаги баҳолар асосида грант ажратилиши таълимга жиддий ёндашишга сабаб бўлади.

Кореядаги ҳаётим жуда мазмунли ўтмоқда. Дарсдан ташқари вақтимни асосан кутубхонада ўтказаман, бу ерда ўқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Маҳаллий аҳоли билан мулоқотда озроқ қийинчилик бўлган, чунки корейс тилини етарлича билмасдим.

Айнан Сежонг университетидаги таълим муҳити менга келажакда қайси йўналишда фаолият юритишим кераклигини тушунишга ёрдам берди. Катта компанияларда молия ёки маркетинг соҳасида ишлашни мақсад қилганман.

Хорижда ўқиш имкониятлари бугунги кунда кўп. Интернет тармоғида жуда яхши манбалар бор, шунингдек, яхши фаолият юритаётган консалтинг агентликлар ҳам йўналиш бериши мумкин. Аммо шуни унутмангки, талабаликка қабул қилингандан кейинги жараён осон бўлмайди. Бу йўлда жиддий меҳнат, вақтини тўғри тақсимлаш ва молиявий барқарорлик керак бўлади.

Шахсан мени оилам ҳамиша қўллаб-қувватлаб келган. Молиявий жиҳатдан имконияти чекланган талабалар учун 100 фоизлик грант таклиф этувчи университетлар ҳам мавжуд. Энг муҳими — ўзингизга ишонинг ва ҳар куни кичк қадам бўлса-да, мақсад сари ҳаракат қилинг.

Бакалавр босқичини якунлагач, Кореяда ўз соҳам бўйича тажриба орттиришни, сўнг магистратурада таҳсилни давом эттиришни ният қилганман. Бундан кейин Корея компанияларида ишлаб, кейинроқ Ватанимга қайтиб, тўплаган билим ва тажрибамни юртим тараққиётига бағишламоқчиман.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларни, айниқса, Амударё туманининг билимга чанқоқ ёшларини Ёшлар куни билан табриклайман. Мактаб даврида яхши ўқинг. Хорижий тилларни ўзлаштиринг. Бу давр — ўқиб, ўрганиш даври. Ҳар бир ёш замонавий технологияларни тушуниши, келажак касбларига оид билимларни эгаллаши зарур. Энг муҳими — халқаро даражада билим олиб, юртимиз тараққиёти учун хизмат қилиш йўлидаги интилишингиз сўнмасин.

Ҳаётда энг катта мотивация — ўзингизга ишониш ва орзу сари дадил қадам ташлашдир. Мақсадингиз аниқ бўлса, йўл ҳам топилади!

 

Мавжуда Ўтамуродова, Жанубий Кореанинг Сежонг университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026