14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:31
Сиёсат 👁 392

“ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясини замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар сўнгги йилларда соҳада жиддий ўзгаришларга эришиш имконини берди. Айниқса, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси тубдан янгиланиб, замонавий компьютер технологиялари билан таъминланиш даражаси ошди, энг олис ҳудудлардаги мактабларнинг ўқувчилари ҳам тўлиқ интернет тармоғига уланган компьютер синф хоналарида таълим-тарбия олиш, ахборот-коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш имконига эга бўлдилар. Давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлиги туфайли бугунги ўқувчи-ёшлар ҳар томонлама қулай шароитларда ўқиб, билим олмоқдалар. Фақат сўнгги 7 йил давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 5 мингдан зиёд замонавий қиёфадаги мактаблар ташкил этилди. 2025 йилнинг ўзида 608 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бу каби соҳани модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар 2025-2026 ўқув йилида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, 2025-2026 ўқув йилида мамлакатимизда 100 дан зиёд мактаблар ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрнини очиш, хорижий тилли мактаблар сонини 420 тага, ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган таълим муассасаларини 400 тага етказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, Инвестиция дастури доирасида “Ўзбекистон—2030” стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактабларининг санитария-гигиеник инфратузилмасини яхшилаш учун камида 100 млрд сўм ажратиб бориш амалиёти жорий этилиб, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоат фикри ва аҳоли истаклари асосида таъмирталаб ҳолатдаги ва олис ҳудудларда жойлашган мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш  белгиланган эди. Ушбу вазифаларни  амалга ошириш мақсадида Амударё туманида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таъмирталаб, бугунги кундаги қуввати, моддий-техник имкониятлари талаб даражасида бўлмаган умумтаълим мактабларининг инфратузилмасини яхшилашга қаратилган  қуриш ва реконструкция ишлари  олиб борилмоқда.

Айни пайтда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида  умумий қуввати  33 минг 135 ўринга эга 86 та мактаб ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд. Уларда жами 38 минг 769 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. Давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлиги натижасида туманнинг энг чекка ҳудудларидаги мактаблар ҳам интернет тармоғига уланиб,  ёш авлоднинг ҳар томонлама мукаммал билим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Чойкўл овулидаги 59-сонли умумтаълим  мактаби яқин-яқинларгача ҳудуддаги 22-сонли мактаб филиали сифатида фаолият олиб борувчи, шароитлари ҳаминқадар даражадаги таълим-тарбия муассасаси эди. Мослаштирилган бинода жойлашган мазкур мактаб аҳоли сонининг ўсиб бориши, қолаверса, бошланғич таълимдан сўнг ҳудуд ёшларининг овул марказидаги 22-сонли мактабга қатнаб ўқишида   қийинчиликлар юзага келаётгани инобатга олиниб, муассаса 59-сонли умумтаълим мактабига айлантирилди. Албатта, бу билан муаммо ҳал бўлмади, қишда совуқ ва зах тортган тор, ёзда иссиқ ва дим синфхоналарда ўқиш нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар учун ҳам эмин-эркин машғулотларни ўтказиш имкони кам эди.

Айни кунларда Инвестиция дастури доирасида 59-сонли мактаб учун 180 ўринли янги бино, 12х24 ўлчамдаги замонавий спорт зали қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Тендер баҳоси 4 млрд 500 млн сўмга яқин бўлган мазкур бунёдкорлик ишлари “Амударё хизмат кўрсатиш” МЧЖ қурувчилари томонидан сифатли амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Бўз ёп овулида жойлашган 68-сонли мактабда “Қизкеткен махсус  қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан умумий қиймати 10 млрд. 400 млн сўмга яқин бўлган жами 510 ўринли ўқув биноси, 12х24 ўлчамдаги 2 та спорт зали қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Қурилиш ишларининг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши туман прокуратураси томонидан доимий назоратга олинган. Бу эса лойиҳа асосида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, шаффоф ва самарали бажарилишига хизмат қилмоқда.

“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари нафақат ҳудудлар инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш, балки ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ умуммиллий аҳамиятга  молик ишларни жаҳон андозалари даражасига  кўтариш имконини беради.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019