12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Адабиёт 👁 780

"ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ" ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

"ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ" ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Коррупция — жамият фаровонлигининг энг хавфли душмани, давлат тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллатдир. Шахсий манфаатни кўзлаб пора бериш ёки олиш, бойлик ортидан таъмагирлик қилиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўзганинг ёки давлат ва жамоатчиликнинг мулкини эгаллаш — буларнинг барчаси коррупциянинг энг жирканч кўринишларидир.

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Жамиятнинг барча бўғинларида ушбу иллатга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида адолат ва поклик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли грант лойиҳаси ҳам ана шу иллатга қарши курашишга қаратилган. Лойиҳа доирасида ҳуқуқшунослар, жамоат фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, фуқаролар ҳамда ёшлар онгида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ, жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда “Коррупциясиз жамият қурамиз!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танловда туман умумтаълим мактабларининг 5–11-синфларида таҳсил олувчи 50 га яқин ўқувчи иштирок этди. Улар ўз иншоларида коррупциясиз жамият ҳақидаги фикр ва орзу-истакларини ифода этдилар.

Танловда “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчилар фаол иштирок этишди. Танлов эълон қилингач, тўгарак раҳбарлари томонидан ўқувчиларга коррупциянинг жамиятга зарари ва унга қарши давлат миқёсида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунчалар берилди. Савол-жавоблар орқали уларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Иншо ёзиш жараёнида иштирокчиларга ўз фикрларини эркин ифода этиш имконияти яратилди, жараён мактаб педагоглари томонидан кузатиб борилди.

Мактаб босқичида “Ментал арифметика” ва биология тўгараклари аъзолари томонидан ёзилган энг сара иншолар танлаб олиниб, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.

2025 йил 7 август куни грант лойиҳаси координаторлари “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб, танлов ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказдилар. Улар мактаб жамоасига ёш авлод онгида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва иқтидорларни ривожлантириш борасидаги ишларида муваффақият тиладилар.

Танлов натижаларига кўра “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Ментал арифметика” тўгараги аъзоси Жавоҳир Мақсудов “Коррупциясиз жамият қуриш борасидаги илғор фикрлари учун” номинацияси бўйича 1-ўринга лойиқ деб топилди.

“Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг яхши тарғиботчи” йўналишида эса 55-мактабнинг 5-синф ўқувчиси, “Баркамол авлод” тўгараги аъзоси Ойдиной Исмоилова ғолибликни қўлга киритди. Ушбу йўналишда “Ментал арифметика” тўгараги аъзоси, 31-сонли мактаб ўқувчиси Темурбек Ўрозматовга эса 2-ўрин насиб қилди.

“Коррупцияга қарши курашишда тенгдошларини руҳлантирувчи фикрлари учун” номинациясига 38-сонли мактаб ўқувчиси, биология тўгараги аъзоси Динора Файзуллаева ва 40-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ҳилола Шукуруллаевалар сазовор бўлдилар.

Ғолибларга “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026