12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 509

Қишлоқ хўжалиги вазири иштирокида ўтказилган республика миқёсидаги сайёр қабулда фермерлар ва кластер вакилларининг муаммолари жойида ҳал этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири иштирокида ўтказилган республика миқёсидаги сайёр қабулда фермерлар ва кластер вакилларининг муаммолари жойида ҳал этилди

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга соҳа ҳисобланади. Айниқса, Қорақалпоғистон ҳудудида бу йўналиш аҳолининг барқарор даромад манбаи, озиқ-овқат хавфсизлигининг кафолати ҳамдир. Шу боис, соҳада самарадорликни ошириш, фермер ва деҳқонларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Шу мақсадда, жорий йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида Амударё тумани Қиличбой овули ҳудудидаги “Амирхон” фермер хўжалиги дала шийпонида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда жанубий ҳудудларда аграр соҳада ечимини кутаётган масалаларга амалий ечим топиш ҳамда вертикал бошқарув тизими самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, республика бўйича барча туман ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, вазирлик тизимидаги ташкилот раҳбарлари, соҳага алоқадор мутасаддилар, шунингдек, тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришда фаол бўлган фермерлар, деҳқонлар ва кластер раҳбарлари иштирок этдилар.

Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз нутқида сўнгги йилларда давлатимиз томонидан Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталди. Жумладан, имтиёзли кредитлар ажратиш, субсидия тизимини такомиллаштириш, ер ажратишдаги янгиликлар ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Шуҳрат Тешаев республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, киритилаётган янгиликлар ва тизимдаги ўзгаришлар ҳақида тўхталди. У ҳудудларда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни таъкидлади. Шу билан бирга, деҳқон ва фермерларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, уларга илмий асосланган агротехник тавсиялар етказиш тизимини кучайтириш бўйича қилинаётган ишларга эътибор қаратди.

Йиғилиш доирасида ташкил этилган сайёр қабул давомида фермер ва кластер вакиллари ўз мурожаатлари билан чиқишди. Ер ажратилиши, суғориш имкониятларини кенгайтириш, субсидия ва кредит масалалари, шунингдек, соҳага оид ҳуқуқий масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар мутасаддилар иштирокида жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан эса масъулларга аниқ муддатлар белгиланган топшириқлар берилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур йиғилиш ва сайёр қабул қишлоқ хўжалигида бошқарув тизимини замонавийлаштириш, очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва муаммоларни жойида ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Бу жараён аграр соҳани янада ривожлантириш, фаол фермерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тизимда ошкораликни таъминлашга хизмат қилади. Энг муҳими, бу каби учрашувлар фермер ва деҳқонларда ишонч, ташаббускорлик ҳамда меҳнатга янгича ёндашув ҳиссини мустаҳкамлайди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026