12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:43
Жамият 👁 432

"КОРРУПЦИЯ — ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД" ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

"КОРРУПЦИЯ — ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД" ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Инсон борки, эзгу орзулар билан яшайди: ҳаллоллик, адолат устувор, имкониятлар тенглиги таъминланган жамиятни барпо этиш ва ана шу жамиятнинг бахтли аъзоси бўлиш умиди уни ҳеч қачон тарк этмайди. Бироқ кўпинча бу орзу-умидларимизнинг рўёбга чиқиши жуда қийин кечади. Бюрократик тўсиқлар, манфаатлар тўқнашуви, фирибгарлик ҳолатлар бу жараёнларни янада чигаллаштиради. Коррупция – ана шундай тўсиқларни келтириб чиқарувчи, адолатли жамият қуриш йўлидаги энг ёмон иллатдир.

2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига кўра, мамлакатимизда очиқлик ва шаффофлик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай тарғибот-ташвиқот тадбирларидан бири жорий йилнинг 15 август санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 76-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилиб, унда Амударё туман прокурори катта ёрдамчиси Оғабек Эркулиев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, умумтаълим мактабларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, таълим соҳаси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов очди ва мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чораларини амалга ошириш, ҳар қандай кўринишдаги қонунбузарлик ҳолатлари учун жавобгарлик муқаррарлиги юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилаётгани ҳусусида батафсил сўз юритди. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришда педагогларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси координатори Робия Йўлдошева сўзга чиқиб, мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишдан кутилаётган натижалар ҳусусида батафсил маълумотлар берди. Шу билан бирга, жамият тараққиёти ва инсонларнинг орзу-ниятларини амалга ошириш йўлидаги энг катта тўсиқ – коррупция иллатига қарши курашишда таълим-тарбия соҳаси ходимлари билан давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВнинг ҳамкорлиги бу борада ижобий натижалар бериши қайд этилди.

Шундан сўнг, Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси Оғабек Эркулиев коррупцияга қарши курашиш борасида мамлакатимиз қонунчилигидаги нормалар, ушбу йўналишда олиб борилаётган кураш чоралари ва назорат тадбирлари ҳақида маъруза қилди.

У ўз маърузасида коррупцияга қарши курашиш – бу фақат давлатнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг иши эмас, балки ҳар бир онгли инсоннинг, айниқса, таълим-тарбия соҳаси ходимларининг зиммаларидаги мажбурият эканлигини таъкидлади. Яъни, ҳалол яшашни танлаш, қонун асосида иш юритишни талаб қилиш, ҳар қандай вазиятда ҳақиқатни айтиш бу борадаги курашишнинг энг самарали усули бўлиб, унга амал қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи бўлиши лозимлигини таъкидлади ва барчани ана шу бурч масъулиятини ҳар доим ҳис этиб яшашга даъват этди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев коррупцияга қарши курашишдаги исломий ҳукмлар тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, 40-сонли умумтаълим мактаби директори Санобар Хўжамуротова эса коррупцияга қарши курашишда миллий-маънавий қадриятларнинг аҳамияти, болани жуда ёшлигидан ёлғон сўзламаслик, ўзганинг нарсасига эгалик қилишга интилмасликка ўргатиш, фирибгарлик билан мол-дунё орттиришга мойил бўлишнинг салбий оқибатларини тушуниш руҳида тарбиялаш борасидаги ҳаётий мисоллар билан ўз фикрларини билдирдилар.

Дарвоқе, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим ва жиддий қадамлар қўйилди. Хусусан, давлат хизматларининг рақамлаштирилиши, ОТМларда тест синовлари ва ходимларни ишга қабул қилишнинг шаффофлиги, ОАВ ҳамда блогерларнинг эркинлиги. Лекин булар коррупциядек жирканч иллатга қарши курашишда етарли эмас. Асосий ўзгариш ва муросасизлик инсонлар онгида бўлиши керак. Ўсиб келаётган ёш авлод ҳаллоллликни қадрлашни, ҳар қандай ҳолатда ҳақиқатни сўзлаши ва ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришдан тийилиши шарт. Ана шундагина биз юксак тараққий этган коррупциясиз демократик жамиятни барпо этамиз.

Равшан Баҳромов, грант лойиҳаси координатори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026