12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:09
Фан ва таълим 👁 470

Педагог кадрлар учун амалий-ўқув семинари: унда ўқитувчиларни мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича долзарб масалалар муҳокама этилди

Педагог кадрлар учун амалий-ўқув семинари: унда ўқитувчиларни мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича долзарб масалалар муҳокама этилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февраль кунги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ва уни амалиётга татбиқ этиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари учун амалий-ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагог кадрлар билим ва малакаларини баҳолаш шуъбаси методисти Баҳодир Ҳабибуллаев, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш шуъбаси бошлиғи Байрам Ҳамидуллаев, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, бўлим методисти Райҳон Якубова, тумандаги 86 та умумтаълим мактаблари ҳамда 53 та мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишди.

Амалий-ўқув семинарини Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов очди ва иштирокчиларни амалий-ўқув семинарда ўрганиладиган мавзулар билан батафсил таништирди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагог кадрлар билим ва малакаларини баҳолаш шуъбаси методисти Баҳодир Ҳабибуллаев "Бугунги глобаллашув жараёнида педагог кадрларнинг билим ва салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти" мавзусида маъруза қилди.

У ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 130-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунча ва маълумотлар берди.

Хусусан, ушбу қарор низомига асосан 2025 йил 1 сентябрга қадар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланиши борасидаги белгиланган талаблар билан таништирди.

Қайд қилинганидек, олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган, шунингдек, педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган, педагогик фаолият билан шуғулланаётган, пенсия ёшига тўлган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бундан ташқари, педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга, олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга низом талабларига кўра тўғридан-тўғри малака тоифалари берилиши кўзда тутилган.

Бунда педагоглар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ҳақ тўланади.

Шунингдек, Баҳодир Ҳабибуллаев 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини таъминлаш бўйича юқоридаги низом талабларидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ҳам амалий-ўқув семинар иштирокчиларига зарур тавсиялар берди.

Амалий-ўқув семинари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш шуъбаси бошлиғи Байрам Ҳамидуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари 2025-2026 ўқув йили бошлангунига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги хусусидаги белгиланган талаблар билан таништирилди. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тақдим этилиб, бу борада кенг тарзда тушунчалар берилди.

Ҳар иккала маъруза амалий-ўқув семинар иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама этилди ва мунозара-баҳсларга бой бўлди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар. Иштирокчиларнинг барча саволларига соҳа масъуллари тўлиқ жавоб бердилар.

Янги ўқув йили бошланиши арафасида бўлиб ўтган мазкур амалий-ўқув семинари педагог кадрларининг ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясини замон талаблари даражасида олиб боришлари учун биринчи галда ўз билим ва малакаларини янада такомилга етказишлари бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканлигининг амалдаги ифодаси бўлди.

Робия Йўлдошева тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026