12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 470

Сув таъминоти бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай ҳолатда?

Сув таъминоти бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай ҳолатда?

Ижтимоий ва энергетика объектларининг доимий равишда, узлуксиз ишлаши аҳолининг ҳаёт сифати ва мамлакатнинг тизимли ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, совуқ кунлар кириб келиши билан энергетика ресурслари ва коммунал хизматларга бўлган талабнинг ортиши, бу тизимларнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлашни тақозо этади. Узлуксиз электр энергияси, табиий газ ва тоза ичимлик суви таъминоти – аҳоли саломатлиги, ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаолликнинг асосий гаровидир.

Шу мақсадда, 2025 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий ва энергетика объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондидан 2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 453-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумида кафолатланган энергия ресурслари ва коммунал хизматлар билан таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади. Унда ичимлик суви, канализация, иссиқлик таъминоти тизимларини, электр ва газ тармоқларини таъмирлаш, модернизация қилиш ва уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Ушбу қарор ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жами 45,2 км ичимлик суви тармоқларини ҳамда 95 та насос агрегатларини мукаммал ва жорий таъмирлаш белгиланган. Бу борадаги ишларга Амударё туманида ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, туманда 250 метр узунликдаги ичимлик суви тармоқлари ва 2 та насос агрегатларини мукаммал таъмирлаш, қолаверса 5,8 км узунликдаги ичимлик суви тармоқлари ва 4 та насос агрегатларини жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти туман филиали ходимлари ҳамкорлигида туманнинг Бўз ёп овули жойлашган “Яримчи” сув тақсимлаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида овул ҳудудида 250 метр узунликдаги ичимлик суви тармоқлари мукаммал таъмирлангани, бунинг натижасида ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти сезиларли даражада яхшилангани ва бу борадаги ишлар давом эттирилаётгани аниқланди.

Мутахассислар сув тармоқлари ва иншоотларининг давлат стандартлари ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлигини, сув босими барча истеъмолчиларга тенг тақсимланишини, тармоқларда сувнинг ифлосланишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни кўздан кечирдилар. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имкониятлари, энергия тежамкор ва экологик тоза технологиялардан фойдаланиш ҳолати, тизимнинг захира қисмлари ва жиҳозлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Сабаби, аҳолининг тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланиши унинг турмуш сифати ва саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади. Сифатли ичимлик суви кўплаб юқумли касалликларнинг олдини олишга, инсон организмининг соғлом ривожланишига хизмат қилади. Айниқса, болалар саломатлиги учун тоза ичимлик сувининг аҳамияти беқиёс. Шунингдек, узлуксиз сув таъминоти аҳолининг маиший шароитларини яхшилаб, уларнинг вақтини тежашга ва турмуш маданиятини юксалтиришга имкон беради.

Амударё туманида ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган бу каби ишлар давлатимизнинг аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратаётган юксак эътиборининг амалдаги ифодасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026