12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Маданият 👁 546

Нукус шаҳридаги маданият марказларига медиа тур ташкил этилди

Нукус шаҳридаги маданият марказларига медиа тур ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Нукус шаҳар Маданият бўлими ҳамда унга қарашли маданият марказларига медиа тур ташкил этилди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳамда вазирлик масъул ходимлари иштирок этдилар. Учрашувни вазирнинг матбуот котиби, ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Гулмира Палванова олиб борди. Медиа тур давомида марказларнинг фаолияти ва эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Нукус шаҳрида аҳолига маданий хизмат кўрсатаётган 6 та маданият маркази фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда бу муассасаларда жами 86 нафар ходим ишламоқда. Ходимларнинг малакали таркиби марказлар фаолиятининг самарадорлигини таъминламоқда.

Ёшларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда марказларда турли йўналишларда 17 та тўгарак ташкил этилган бўлиб, уларга 233 нафар ёшлар ва ўсмирлар қатнашмоқда. Шунингдек, 11 та ҳаваскор халқ жамоаси фаолият юритиб, 177 нафар иштирокчини ўз сафларига бирлаштирган. Жами 481 нафар ҳаваскор ёшлар бу тўгарак ва жамоаларга аъзо бўлган ҳолда, маданият ва санъат сирларини ўрганмоқда, ўз истеъдодларини намойиш этмоқда. Драма, миллий қўшиқ, эстрада, бичиш-тикиш, миллий ўйин, бахшичилик, созандалик ва рассомчилик каби йўналишлар ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Йил бошидан буён шаҳарнинг барча жойларида жами 288 та маданий тадбир ўтказилди. Халқ сайллари, байрам саналари, юбилей кечалари ва турли кўнгилочар томошалар орқали 55 мингдан ортиқ аҳолига маданий хизмат кўрсатилди. Бунинг ўзи марказларнинг жамоатчилик билан олиб бораётган фаол ишидан далолат беради. Шунингдек, 66 та пуллик маданий тадбирлар ташкил этилиб, салкам 40 миллион сўм маблағ бўлимнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилди.

Шаҳар марказидаги 1-сонли маданият маркази 2015 йилда таъмирланган. 250 ўринли томошабинлар залига эга бу марказда 2 та тўгарак ва 10 та махсус унвонларга эга жамоалар фаолият юритмоқда. Бу марказга 177 нафардан ортиқ иштирокчи жалб этилган.

2-сонли махсус маданият маркази эса 2022-2023 йилларда "Очиқ бюджет" лойиҳаси доирасида 1 миллиард 800 миллион сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган. 250 ўринли томошабинлар залига эга бу марказда 3 та тўгарак фаолият юритмоқда ва 56 нафар иштирокчини ўз сафларига бирлаштирган. 3-сонли "Тамаша" маданият маркази 2020 йилда "Обод маҳалла" дастури доирасида жорий таъмирланган.

Марказлардан айримлари ўз биноларига эга эмаслиги сабабли бошқа муассасаларда жойлашган. Жумладан, 4-сонли "Амударё" маданият маркази кўзи ожизлар кутубхонасида, 5-сонли "Жайхун" маданият маркази эса 20-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 6-сонли "Дўстлик" маданият маркази 4-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида жойлашган бўлиб, имо-ишорали қўшиқчилар, моҳир қўллар ва тасвирий санъат тўгаракларига жами 64 нафар иштирокчилар қамраб олинган.

Бу марказларнинг барчасидаги ижодий ва техник жамоа ўз ҳудудидаги аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, ёшларни ижодий фаолиятга жалб этиш ва миллий маданиятимизни сақлаш йўлида жонбозлик кўрсатиб, самарали меҳнат қилишмоқда. Маданият марказларида ташкил қилинган тўгаракларда эса ҳудуднинг минглаб ёшлари санъатга ошно бўлиб улғаймоқда. Энг муҳими, ушбу марказлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва мароқли ҳордиқ чиқаришига имконият яратмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026