12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 475

Бўзатовда “Инсон – инсонга кўмакчи” мавзусида семинар-коучинг ўтказилди

Бўзатовда “Инсон – инсонга кўмакчи” мавзусида семинар-коучинг ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларнинг муаммоларини бевосита маҳалла даражасида ҳал этишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида ташкил қилинган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг энг яқин ёрдамчисига айланмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва уларни соҳадаги янгиликлар билан яқиндан таништириш мақсадида Бўзатов туманидаги Кўк сув маҳалласида "Инсон – инсонга кўмакчи" мавзусида семинар-коучинг ташкил қилинди. Туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбир маҳалла аҳолиси ва масъул ходимларни бир даврага бирлаштирди.

Семинар-коучингни ўтказишдан асосий мақсад – ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва аҳоли муаммоларининг ечимини биргаликда топишдан иборатдир.

Тадбирда туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар ҳамда аҳоли вакиллари фаол иштирок этди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда маҳаллаларда ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини аниқлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича масъул ходимлар томонидан амалий ишлар йўлга қўйилган. 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб маҳаллаларда ижтимоий ходимлар лавозими жорий этилди ва Кўк сув маҳалласига тайинланган Алламберген Эмбергенов шу кунга қадар аҳолининг энг яқин кўмакчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Семинар-коучингда асосий эътибор амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг ҳуқуқий асосларини тушунтиришга қаратилди.

Марказнинг сектор бош мутахассиси Медет Арзиев ёрдамга муҳтож оилалар учун газ ва электр энергиясига тўланадиган компенсациялар ҳақида маъруза қилди. Бу маълумотлар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган давлат томонидан берилаётган молиявий кўмакларни тўғри ва ўз вақтида олиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Марказнинг яна бир сектор бош мутахассиси Баҳодир Шамамбетов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги “Аёллар дафтари," "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан "Саховат ва кўмак" жамғармасидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича батафсил тушунтириш берди. Бу жамғарма аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож қатламларига тезкор ва манзилли кўмак беришда муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

Шунингдек, марказнинг сектор бош мутахассиси Қияс Хабипов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрель куни "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ҳақида нутқ сўзлади. Бу мавзу ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларни жамиятга тўлақонли интеграция қилиш учун жуда долзарб аҳамиятга эга экани алоҳида қайд қилинди.

Семинар-коучингдаги энг муҳим жиҳатлардан бири – унинг интерактив тарзда ўтказилганидир. Иштирокчилар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишиш билан бирга, интерфаол ўйин асосида марказ ходимлари ролида ўзларини синаб кўрдилар. Бундай амалий ёндашув фуқароларнинг тизимга бўлган ишончини ошириб, муаммоларга масъул ходимлар назари билан қараш имконини берди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.  Бўзатов туманидаги ушбу тадбир "Инсон – жамиятнинг таянчи" тамойили асосидаги ижтимоий ҳимоя тизимининг маҳалла даражасидаги самарадорлигини оширишга қаратилган амалий қадам бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026