28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 07:00
Фан ва таълим 👁 384

ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН “МЕТОДИК МАҲОРАТ СОАТИ” ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН “МЕТОДИК МАҲОРАТ СОАТИ” ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириш, соҳага илғор хорижий тажрибаларни, шу билан бирга давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи юқори малакали педагог-тарбиячиларнинг намунали инновацион ғояларини кенг жорий этиш орқали тарбияланувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат куни” доирасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрь кунги буйруғи ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли тумандаги таянч мактабгача таълим ташкилотларида малакали тренер-менторлар томонидан инновацион тренинглар, ўқув-семинар машғулотлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида тумандаги 40-сонли ва 5-сонли таянч мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат куни” доирасида "Методик маҳорат соати” ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарини туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг бош услубчиси Ҳулкар Бабажанова очди ва мактабгача таълим тизимига илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этишнинг афзалликлари хусусида батафсил сўз юритди.

Мазкур ўқув-семинари 40-сонли ва 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилиб, ҳар бирида 27 нафардан педагог-тарбиячилар иштирок этишди ва уларга малакали тренерлар томонидан соҳага оид қимматли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

“Мактабгача ёшда когнитив ривожланишни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўтказилган “Методик маҳорат соати” ўқув-семинари юқори савияда ташкиллаштирилди. Ҳар иккала давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган ўқув-семинари аввалида малакали тренерлар – 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг ўринбосари Альбина Эсназарова ҳамда 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг ўринбосари Гулчеҳра Юлдашевалар тадбирнинг мақсади ва кутилаётган натижалари юзасидан зарур маълумотлар бердилар. Улар “Мактабгача ёшда когнитив ривожланишни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги маърузалари орқали соҳага хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича ҳар бири 3 соатлик кўргазмали дарс-машғулотларини олиб бордилар.

Мактабгача ёшдаги болаларда когнитив ривожланишни қўллаб-қувватлаш Сингапурча ёндашув бўлиб, бунда болаларда элементар математик кўникмаларни ривожлантириш, ўқитиш ёндашуви, савол-жавоблар ва тадқиқотга асосланган ўқувнинг дастлабки босқичида болага ҳисоблашни ўргатиш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Айнан ана шундай асосда олиб борилган таълимий ва тарбиявий ишлар боланинг барқарор ривожланишини таъминлайди ва эслаб қолиш қобилияти, таълимий машғулотларни ўзлаштириш кўникмалари, иқтидори шаклланади.

Юқори ишчанлик руҳида ўтказилган ўқув-семинар машғулотлари иштирокчилар учун қизиқарли таассуротларга бой, савол-жавоблар ва ўзаро тажриба алмашувлар асосида ўтгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур тадбир орқали ўқув-семинар иштирокчилари нафақат хорижий тажрибаларни, балки миллий-маънавий қадриятларга асосланган инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш бўйича қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026