14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:33
Жамият 👁 380

ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА ҲУҚУҚШУНОСЛАР ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА ҲУҚУҚШУНОСЛАР ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Давлат ва жамият тараққиётининг илдизига болта урувчи энг ёқимсиз, хавфли иллат — коррупциядир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳар бир виждонли кишининг зиммасидаги масъулиятли вазифага, умуммиллий ҳаракатга айланган. Шу боис, мамлакатимизда ҳар бир давлат идораси коррупцияга қарши курашишда масъул этиб белгиланиб, кенг аҳоли қатламлари орасида семинар-тренинглар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкиллаштирилмоқда.

Бу борада "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз коррупцияга қаршимиз!" грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Навбатдаги шу каби тарғибот учрашуви 9 октябрь куни Манғит шаҳридаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида ўтказилди.

Тадбирда Амударё туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш бош юрисконсультлари Аброр Тожибоев, Мансур Матюсупов, Дўстлик маҳалласи масъуллари, маҳалла фаоллари ва лойиҳа координаторлари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Сабуров коррупция иллатига қарши кураш борасида маҳаллада амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги ҳақида сўз юритиб, бунда аҳоли онгида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини уйғотишнинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг лойиҳа координатори Робия Йўлдошева мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган ижобий натижалар юзасидан маълумотлар бериб, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш биринчи навбатда тинч ва осойишта, адолатли ва фаровон ҳаёт кафолати, шу билан бирга шахснинг камолоти, Ватан ва оилаларнинг барқарор ривожланишидаги аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида Амударё туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Аброр Тожибоев коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, порахўрлик, давлат идоралари раҳбарларининг манфаатлар тўқнашувига йўл қўйишлари, фирибгарлик, ёлғон маълумотлар, алдов йўли билан давлатнинг ва фуқароларнинг маблағлари ҳамда мол-мулкларини ўзлаштириб олиш билан боғлиқ жиноятларга жазо муқаррарлигини таъкидлади. Шунингдек, жамиятда ишонч ва адолат тамойилларини қарор топтиришда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш зарурлигини билдирди.

Шунингдек, туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Мансур Матюсупов сўнгги пайтларда фуқароларнинг ижтимоий тармоқларда берилаётган турли мазмундаги реклама ва эълонлар таъсирига тушиб, алданиб қолишаётганлари, хакерлик ҳужумлари туфайли банк пластик карталаридан кўп миқдорда пул ечиб олиниши оқибатида “чув” тушиб қолаётганлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб, аҳолини огоҳ бўлишга даъват этди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар асосида ўтган тадбирда лойиҳа координаторлари томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича қонунчиликдан кўчирмалар, буклетлар тарқатилиб, маҳалла маъмурий биносининг кўринарли жойига "Коррупцияга йўқ денг!" мавзусидаги чақириқлар жойлаштирилди.

Малакали ҳуқуқшунослар ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган очиқ ва ошкора мулоқот тарзидаги учрашув тадбири жамиятда коррупцияга қарши ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019