12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:53
Саломатлик 👁 449

ЭНДОКРИНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ЭНДОКРИНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

 

Мамлакатимизда аҳолига эндокринологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган миллий дастурга мувофиқ, махсус эндокринологик ёрдам кўрсатиш тизимини жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли ўртасида қандли диабет касаллиги тарқалишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор йўналишлар бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, эндокринологик касалликлар профилактикаси ва уларни эрта босқичда аниқлашга оид чора-тадбирларни такомиллаштириш, шунингдек, бундай касалликларни эрта босқичда аниқлаш учун ҳудудларда скрининг дастурлари жорий этилиб, соҳа мутахассислари томонидан сайёр семинар-тренинглар, малака ошириш машғулотлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда тиббиёт соҳасининг бошқа йўналишларидан фарқли ўлароқ эндокринологик касалликларнинг жадал ривожланиб бораётгани туфайли мазкур касалликнинг олдини олиш, беморни ўз вақтида даволаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, касалликка чалинган беморларга яқиндан ёрдам бериш, соҳа мутахассисларининг билим ва малакаларини изчил ошириб боришни тақоза этмоқда. Бу борада "Умид" хайрия жамоатчилик бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жорий йилнинг 24 октябрь санасида Амударё туман Тиббиёт бирлашмасининг эндокринология йўналиши бўйича мутахассис шифокорлари, тор доирадаги шифокорлар, тиббий ҳамширалар иштирокида "Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи ҳудудида яшовчи 1-тур қандли диабет касаллигига чалинган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини яхшилаш" дастури доирасида семинар-тренинг ташкиллаштирилди.

Семинар-тренингда эндокринология соҳасидаги янгиликлар, касалликнинг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича соҳага жорий этилаётган инновацион ғоялар хусусида тажрибали мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинар-тренингда аҳолининг замонавий, юқори самарали диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имконини яхшилаш, касалликни даволашда юқори самарадорликка эришиш, шифохоналар эндокринология бўлимларининг зарур дори воситалари ва реагентлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасида қандли диабет касаллиги профилактикаси юзасидан огоҳлантирувчи тадбирлар ўтказишнинг аҳамияти бўйича зарур тушунча ва тавсиялар тақдим этилди.

Семинар-тренинг давомида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан эндокринолог-шифокорлар ва мазкур йўналиш бўйича фаолият олиб борувчи тиббий ҳамшираларга 1-турдаги қандли диабет касаллигига чалинган болалар ва ўсмирларни муқобил инсулинлар, инсулиндан фойдаланиш қурилмалари ҳамда ўзини-ўзи назорат қилиш воситалари билан таъминлаш, овқатланиш маданиятига риоя қилишга одатланишларига кўмаклашиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Мазкур семинар-тренинг орқали эндокринолог-шифокорлар ҳамда мазкур йўналиш бўйича фаолият олиб борувчи тиббий ҳамширалар ўз билим ва малакаларини ошириш имконига эга бўлдилар. Шу билан бирга қандли диабет касаллигининг 1-тури билан касалланган болалар ва ўсмирларнинг ота-оналарига касаллик профилактикаси ҳамда бемор болаларни даволашда юқори самарадорликка эришишда керакли тавсиялар берилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026