12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Жамият 👁 565

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҲАРАКАТИНИНГ 120 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҲАРАКАТИНИНГ 120 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва 11 ноябрь — “Касаба уюшмалари куни муносабати билан 2025 йил 11 ноябрь куни Амударё тумани Маданият бўлимининг мажлислар залида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” шиори остида ўтказилган тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши раиси Улуғбек Абдураҳманов, Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Ж. Қурбониязов, Давлат ва жамоат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Д. Ражабов ҳамда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари иштирок қилдилар.

Тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши раиси Улуғбек Абдураҳманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Касаба уюшмаларининг буюк ва халқпарвар сиёсати ҳамда унинг тарихи, жамият ҳаётида тутган ўрни, ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги масъулияти ва инсон қадри устувор бўлган Янги Ўзбекистон тараққиётида ушбу тизимнинг аҳамияти ҳақида батафсил маъруза қилди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов ва бошқалар мамлакатимизда касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихи давомида давлат ва жамоат ташкилотларида эришилган ютуқлар, мазкур ютуқлар учун кенг йўл очган касаба уюшмаларининг беқиёс халқпарвар сиёсати, ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги ғамхўрликлари хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, сўзга чиққанлар касаба уюшмаларининг ишчи-хизматчиларни эл-юрт фаровонлиги, мамлакатимиз тараққиёти йўлида бирлаштириб, ҳар бир меҳнат жамоасида ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари устуворлигини таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидладилар ҳамда барча касаба уюшма ташкилотлари аъзоларини, меҳнат жамоаларини 11 ноябрь — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни байрами билан самимий табрикладилар.

Ҳақиқатан ҳам, касаба уюшмалари ҳар бир ишчи ходимнинг энг ишончли ғамхўри, ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоячиси, мамлакатимизнинг миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, дўстлик ҳамда тинчлик сиёсатининг яловбардори сифатидаги миссиясини шараф билан адо этиб келмоқда. Айниқса, халқимиз учун энг оғир кечган ХХ аср талотўплари, қатағон йиллари синовлари, Иккинчи жаҳон уруши ва турғунлик йилларидаги мислсиз қийинчиликларни енгиб ўтишда касаба уюшмалари жафокаш халқимиз учун тоғдай суянч бўлди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган касаба уюшма фаоллари тўлқинланиб сўз юритдилар.

Байрам тадбири давомида касаба уюшма фаоллари ва ўзларининг фидойи меҳнатлари билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган турли соҳалар ходимларидан бир гуруҳига эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди. Тадбирда Амударё тумани Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди ва байрамона концерт дастури барчага хушкайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026