Таъзия
65-сонли мактаб жамоаси мазкур мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Юлдуз Болтабоевага отаси Болтабоев Ёлғошбой Болтабоевичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Болтабоев Ёлғошбой Болтабоевич 1946 йилда Қангли овулида таваллуд топган. Болалик йиллари Қанжиғали қишлоғида ўтган. У аввал “Каминский” деб аталган, ҳозирда эса 67-сонли мактаб сифатида фаолият юритаётган таълим масканини тамомлаган. Сўнгра Нукус давлат педагогика институтининг бошланғич таълим факультетини муваффақиятли битириб, ўзининг меҳнат фаолиятини Қипчоқдаги 11-сонли мактабда бошлаган.
Ёлғошбой Болтабоев бутун умри давомида таълим соҳасига садоқат билан хизмат қилган фидойи педагог эди. Айниқса, 1980 йилда “УЗСХТ” (ҳозирги Дарё бўйи маҳалласи) ҳудудида жойлашган, ўша даврда “Султон Тўрамуратов” номи билан танилган, бугунги 65-сонли мактабнинг ташкил этилишида у кишининг хизматлари катта. Мактаб очилгач, унинг илк раҳбари — биринчи директори сифатида Ёлғошбой Болтабоев 1980 йилдан 2006–2007-ўқув йилигача самарали фаолият юритди.
У ўзининг меҳр-муҳаббати, инсонпарварлиги ва раҳбарлик фазилатлари билан кўплаб ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг қалбида ўчмас из қолдирди.
Ёлғошбой Болтабоев нафақат ўқитувчи ва раҳбар, балки ижодкор инсон эди. У юракдан тўкилган сатрлар орқали ҳаёт, меҳнат ва инсоний қадриятлар ҳақида ўз фикрларини ифода этган. Унинг яратган шеърий тўпламлари кўплаб китобхонларга руҳий мадад ва илҳом бағишлаган.
Устознинг эзгу ишлари, илмга ва ижодга бахшида ҳаёт йўли барчамиз учун ибратдир.
Марҳумнинг ёрқин хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолади.
Устозни Аллоҳ раҳмат қилсин, жойлари жаннатдан бўлсин.
65-сонли мактаб жамоаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶