12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Жамият 👁 515

"Чойкўл" сувни чучуклаштириш станциясининг фаолияти ўрганилди

"Чойкўл" сувни чучуклаштириш станциясининг фаолияти ўрганилди

Аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш – ижтимоий фаровонликнинг асосий мезони ҳамда халқ саломатлигини сақлашнинг энг муҳим омилидир. Статистик маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида жами 2 миллион 29 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1 миллион 505 мингдан ортиғи, яъни аҳолининг 74,2 фоизи марказлашган ичимлик суви тармоқлари орқали тоза сув билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудда оқова сув хизмати билан қамраб олиш даражаси 5,4 фоизни ташкил этади. Бугунги кунда республика бўйича ичимлик сув тармоқларининг умумий узунлиги 7 961 километрни, оқова сув тармоқларининг узунлиги эса 223,2 километрни ташкил қилиб, бу улкан инфратузилма туну кун аҳоли хизматида.

Қорақалпоғистон аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш тизими асосан учта йирик сув тозалаш иншооти ҳамда маҳаллий сув манбаларига асосланган. Биринчи ва энг йирик манба – бу суткасига 140 минг куб метр сув тозалаш қувватига эга бўлган "Туямўйин" сув тозалаш иншоотидир. Ушбу стратегик объект Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган туманларга ҳамда Нукус шаҳрига умумий узунлиги 356 километр бўлган магистрал сув қувурлари орқали ичимлик суви етказиб беради.

Иккинчи йирик манба эса "Тахиатош" сув тозалаш иншоотидир. Суткалик қуввати 60 минг куб метр бўлган ушбу иншоот Амударёнинг чап қирғоғидаги туманлар аҳолисига жами узунлиги 197,6 км бўлган қувурлар орқали сув узатади.

Учинчиси эса бевосита пойтахт аҳолиси учун мўлжалланган "Нукус" сув тозалаш иншоотидир. Марказий тармоқлар етиб бормаган чекка ҳудудлар, шаҳар ва туман марказларидан олисдаги қишлоқ аҳоли пунктларига эса очиқ сув ҳавзалари ва ер ости суви манбаларидан фойдаланувчи 308 та локал сув иншоотлари хизмат кўрсатади.

Амударё туманининг "Чойкўл" овулида жойлашган "Чойкўл" сувни чучуклаштириш станцияси ана шундай аҳоли учун ҳаётий муҳим объектлардан биридир. 2019 йилда давлат дастури асосида қурилган мазкур иншоот ер остидан олинадиган шўр сувни замонавий технологиялар ёрдамида тозалашга ихтисослашган бўлиб, соатига 1 куб метр сув тозалаш қувватига эга. Ушбу ихчам станция овулдаги 80 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси масъул ходимлари мазкур станцияда бўлиб, назорат тадбирларини ўтказдилар. Инспекциянинг Ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш бўлими мутахассислари нафақат сувнинг вақтида берилишини, балки техник жараёнларнинг барча босқичларини чуқур таҳлил қилдилар.

Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан ер ости сувлари таркибидаги туз ва зарарли моддаларни ушлаб қолувчи махсус мембраналарнинг яроқлилик муддати, уларнинг ўз вақтида ювилиши ва алмаштирилиши жараёнлари текширилди. Мутахассислар истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув намуналарининг кимёвий ва бактериологик таҳлил натижалари қайд этилган журналларни ҳам ўрганиб, сув сифатининг давлат стандартларига мувофиқлигини ҳам ўргандилар.

Инспекция томонидан олиб борилаётган бундай ўрганишлар чекка ҳудудлардаги аҳолининг ҳам сифатли сув истеъмол қилиш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026