28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:56
Иқтисодиёт 👁 2,100

Кенг имкониятлар яратилмоқда

Кенг имкониятлар яратилмоқда

Мамлакатимизда аҳоли турмуши фаровонлигини юксалтириш, унинг бандлиги даражасини ошириш, умуман, иқтисодий тараққиётимизни таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳал қилувчи кучга айланмоқда. Шундай экан, тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида унинг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш мақсадида Президентимизнинг Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига асосан тадбиркорларга бир қатор енгилликлар бериб келинмоқда. Солиқ юкини пасайтириш ­– мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистонимиз учун яккаю ягона тўғри, яъни тадрижий, босқичма-босқич ривожланиш йўлини танлаб олганимиз, барчамиз ­– бу тадбиркорлар бўладими, мутахассислар бўладими – шундай мураккаб вазиятда 2015 йил ва ундан кейинги йилларда ўз олдимизга қўяётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичда давом эттириш, иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан ривожлантириш, юртимизни, Ватанимизни янада обод ва фаровон этишдек аниқ ҳамда эзгу мақсадларга эришиш йўлида оғишмай меҳнат қилишимиз кераклигини таъкидладилар.

Президентимиз нутқларида қайд этилганидек, малакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, бу жараёнда солиқ юкини пасайтиришга қаратилгандир. Жумладан янги йил арафасида солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари даражасида бир қатор муҳим хужжатлар қабул қилингани эътиборга молик. Шулардан муҳтарам Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди. Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра бир қатор солиқ имтиёзларининг муддатлари узайтирилди. Бундай ҳаракатлар солиқларнинг рағбатлантирувчи роли ошиб бораётганлигидан далолатдир.

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизда тўрт поғонали солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилгани ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаяпти. Мутахассисларнинг айтишича, бу жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир бараваригача "0” даражали ставкани қўллаш тартибини назарда тутади. Бошқача айтганда, фуқароларнинг энг кам иш ҳақининг бир бараваригача даромадлари солиққа тортилмайди.

Сартарошлик ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар кўрсатадиган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари маиший хизмат фаолияти турлари солиқ ставкалари таркибига киритилди ва солиқ ставкаси фаолиятининг амалга оширилган жойига қараб, 2014 йилдагига нисбатан энг кам иш ҳақининг 0,5 бараварига пасайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан, Солиқ Кодексининг 46 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексининг 54-моддасига киритилган қўшимчага асосан эндиликда якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам юридик шахслар сингари давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар шунингдек, молиявий санкциялар суммаларини тўлашни олти ой мабойнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларда ёшларнинг иқтисодий манфаатлари ҳам кўзда тутилгани диққатга сазавор. Яъни 2015 йилдан бошлаб касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилса, олти ой давомида қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.

Тадбиркорларга бундай имкониятларнинг яратиб берилиши ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади, албатта.

Мансур ШОМУРОДОВ, туман давлатсолиқ инспекцияси шўъба бошлиғи.


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида эълон қилинди.

(Фото - http://www.turkistonpress.uz)

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026