12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:57
Жамият 👁 483

Коррупцияга қарши курашишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

Коррупцияга қарши курашишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 март кунги Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган вазифалар, ғоялар ва ташаббуслар мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш вақтинчалик эмас, балки узлуксиз, изчил ва мақсадли ҳаракатга айланганини кўрсатмоқда.

Шу йўналишдаши ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишининг 2025 йил 14 ноябрдаги баённомасида фуқаролик жамияти институтлари томонидан коррупцияга қарши курашиш мавзусида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотини ўтказиш режалаштирилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш кенгаши котиби Алишер Атажанов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш кенгаши аъзоси Батир Матмуратов, “Юксалиш” ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Тажибай Романов, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар коррупциянинг зарари ҳақида тўхталиб, ушбу иллат нафақат давлат бюджетига ва иқтисодий ўсишга жиддий зарар етказишини, балки энг аввало, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини сўндиришини таъкидладилар. Коррупция ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштиради, тадбиркорликка тўсқинлик қилади ва жамиятнинг маънавий илдизларига болта уради. Шу боис, унга қарши курашда фақат жазо чоралари эмас, балки жамоатчилик назорати ва ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирнинг асосий қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва мазкур фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги давлат гранти танловлари ғолибларининг лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Хусусан, "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг "Биз коррупцияга қаршимиз!" номли ҳамда "Амударё телевидениеси” таҳририятининг "Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид" номли лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан лойиҳа раҳбари, бош муҳаррир Ғуломжон Ешниёзовнинг тақдимоти тингланди.

Тақдимотда таъкидланганидек, "Биз коррупцияга қаршимиз!" лойиҳаси доирасида Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилган. Ҳуқуқшунослар ва жамоат фаоллари иштирокидаги ушбу учрашувларда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга урғу берилган. Лойиҳа доирасида ўқувчилар ўртасида "Коррупциясиз жамият қурамиз!" мавзусида иншолар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланган. Шунингдек, газета саҳифаларида нуронийлар, ёшлар ва депутатларнинг чиқишлари ташкил қилиниб, аҳолига коррупцияга қарши миллий қонунчиликдан кўчирмалар тарқатилган.

“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид" номли лойиҳа доирасида эса "Амударё ТВ" телеканали орқали тайёрланган махсус кўрсатувлар ва ижтимоий роликлар минглаб томошабинларга етиб борган. Лойиҳа доирасида таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда давлат идоралари ходимларининг хизмат хоналарига "Мен оиламни пора эвазига боқмайман!", "Сизга хизмат қилиш – менинг вазифам!" каби ёзувлар ва QR-кодли махсус лавҳалар ўрнатилган. Бу ташаббус келгусида давлат хизматчиларининг масъулиятини оширишга ва тамагирликнинг олдини олишга хизмат қилади. Бундан ташқари, телеканал орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича ваколатли органларнинг "Ишонч телефонлари" ва "Call-марказлар" ҳақида мунтазам равишда маълумотлар бериб борилган.

Тадбир қатнашчилари мазкур лойиҳаларнинг самарадорлигини юқори баҳолаб, келгусида коррупцияга қарши курашишда ОАВ ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича ўз фикр ва тавсияларини билдирдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026