12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:58
Жамият 👁 491

“ГИЁҲВАНДЛИК — ИЛЛАТ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАР БИР ИНСОННИНГ БУРЧИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“ГИЁҲВАНДЛИК — ИЛЛАТ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАР БИР ИНСОННИНГ БУРЧИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Гиёҳвандлик — аср вабоси. Бу иллат инсонни нафақат ақлан ва руҳан емиради, балки вақтида аниқланиб, унга қарши кескин кураш чоралари қўлланилмаса, гиёҳвандлик одамни жисман йўқ қилади, яъни ўлимга олиб келади. Шу боис, бу иллатга қарши кураш бутун дунёда глобал тус олган ва дунё давлатлари сиёсатида устуворлик касб этган. Бу борада мамлакатимизда ҳам аҳолини гиёҳвандлик балосидан асраш, уларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Амударё тумани Маданият бўлими биносида ўтказилган “Гиёҳвандлик — иллат, унга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурчи” мавзусидаги семинар ҳам бу борадаги амалий ишларга мисолдир.

Тадбир Амударё тумани ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов томонидан очилди ва олиб борилди. Семинарда Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Темурбек Дошумбаев, туман прокурори ўринбосари Омирбай Худайбергенов ҳамда туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар, таълим-тарбия ва жамоат фаоллари иштирок этдилар.

Семинар аввалида масъуллар юртимизда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталдилар. Алоҳида таъкидланганидек, жорий йилнинг 3 ноябрь санасида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги муҳим Фармон кучга кирди. Мазкур Фармон билан гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олишга масъул давлат органларининг устувор вазифалари белгилаб берилган.

Фармонда таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар орасида психофаол моддаларнинг тарқалишига батамом чек қўйиш, ёшларда гиёҳвандлик иллатига муросасиз муносабатни шакллантириш, ноқонуний айланмага қатъий жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали барҳам бериш ва жазо чораларини кескин кучайтириш, шунингдек, ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарликни оғирлаштириш кўзда тутилган.

Семинарда сўзга чиққан Амударё тумани прокурорининг ўринбосари Омирбай Худайбергенов туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 2 та ҳолат аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Темурбек Дошумбаев эса гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия ижроси юзасидан ИИБ томонидан амалга оширилган ишлар ва тезкор тадбирлар натижалари ҳақида маълумотлар тақдим этди.

Таъкидланганидек, 2025 йил 29 ноябрь куни олиб борилган “Тун” тезкор-тадбири давомида туман маҳаллаларидан бирида яшовчи фуқаронинг уйининг қозонхонасидан “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва уруғлари, шунингдек, ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган 1 дона пневматик қурол ҳамда 13 дона 12 калибрли ов қуроллари аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Яна бир фуқаронинг гиёҳванд модда истеъмол қилиб юрганлиги ҳақидаги мурожаат бўйича тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу шахс тиббий экспертиза хулосаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноий жавобгарликка тортилган.

Семинар давомида таълим-тарбия соҳаси ва жамоат фаоллари ҳамда ёшлар гиёҳвандликка қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, балки ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурчи эканлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар якунида иштирокчилар учун туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026