12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Жамият 👁 555

“ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТЕЗКОР ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

“ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТЕЗКОР ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни йўл ҳаракати билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Амударё туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспекторлари томонидан таълим муассасаларида мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Таълим-тарбия муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчиси” ва “Яшил чироқ” мусобақалари ташкил этилиб, барча ёш тоифаларидаги ўқувчи-ёшлар қамраб олинмоқда.

Навбатдаги ана шундай тарғибот тадбири Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари иштирокида “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида ўтказилди.

Тадбир аввалида туман Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Бегзод Қазақов мактабда ташкил этилган йўл ҳаракатини ўрганиш майдончаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги синф хонаси билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга, Бегзод Қазақов таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш борасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирлар хусусида ўқувчиларга батафсил маълумот ва тушунчалар берди. Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Уларнинг саволларига жавоб бериш жараёнида Бегзод Қазақов йўлларда, чорраҳаларда, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий кўргазмали тарзда, ўқувчилар иштирокида ташкил этиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш йўлларда ҳаракатланиш маданияти эканлигини таъкидлади.

Шу куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Бегзод Қазақов раҳбарлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” лойиҳаси доирасида кенг қамровли тезкор профилактик тадбири ҳам ўтказилди. Тадбир давомида туманимиз йўлларида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳолатлари ўрганилди.

Кенг қамровли назорат тадбирлари жараёнида ЙҲХБ инспекторлари томонидан 4 та ҳолатда автотранспортни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз транспорт бошқариш, 7 та ҳолатда автомобилни ноқонуний қайта жиҳозлаш ҳолати аниқланди. Шунингдек, 1 нафар ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, 5 нафар ҳайдовчининг эса қоидабузарликлари учун қарздорлиги бўла туриб, транспорт воситасини бошқараётгани ҳолати аниқланди. Тезкор назорат тадбирлари жараёнида қоидабузарлиги қайд қилинган жами 23 нафар фуқароларнинг автотранспорт воситалари жарима майдончасига қўйилиб, ҳайдовчиларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилди.

Йўл қоидаси — умр фойдаси, деб бекорга айтишмаган. Ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз қонунчилик ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган йўл ҳаракати қоидаларига, йўлда ҳаракатланиш маданиятига амал қилиш нафақат инсонларнинг умрини узайтиради, балки эл-юрт осойишталиги, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026